Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди
Меморандумда томонлар киберхавфсизлик соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш орқали ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди.
Ўзбекистон «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси ва Туркманистоннинг Киберхавфсизлик давлат хизмати ўртасида киберхавфсизлик соҳасида ўзаро англашув меморандуми имзоланди. Ҳужжат Тошкентда очилган биринчи Cyber Security Central Eurasia 2023 конференциясида имзоланди.
Меморандумда томонлар қуйидаги йўналишларда ҳамкорлик қилиш ниятини билдирди:
- киберхавфсизлик соҳасида ахборот ва тажриба алмашиш;
- киберхавфсизлик соҳасида ҳамкорликда тадқиқот ва ишланмалар олиб бориш;
- киберхавфсизлик соҳасида мутахассисларни тайёрлаш;
- кибертаҳдидларга қарши курашиш соҳасида ҳамкорлик.
Ўзаро англашув меморандумининг имзоланиши Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида киберхавфсизлик соҳасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш йўлидаги муҳим қадам экани айтилмоқда. Ҳужжат икки давлатнинг ахборот-коммуникация тизимлари ва инфратузилмаси хавфсизлигини мустаҳкамлашга ёрдам бериши кўзда тутилган.
Конференциядан кўзланган асосий мақсад минтақавий киберҳамжамият учун ўзаро тажриба алмашиш, замонавий ечимларни намойиш этиш, янги ишбилармонлик ҳамкорлиги учун имкониятларни очиш учун юқори даражадаги халқаро интерактив платформа яратишдан иборат экани қайд этилган.
Мавзуга оид
19:53 / 16.09.2024
Ўзбекистон АҚШ билан божхона соҳасидаги ҳамкорликка оид битимни имзолади
18:36 / 14.09.2024
Ўзбекистон Глобал киберхавфсизлик индексидаги ўрнини яхшилади
16:14 / 03.09.2024
“Жаҳаннам дарвозаси”. Туркманистондаги энг диққатга сазовор жойлардан бири бўлган газ кратери ҳақида нималар маълум?
20:49 / 02.09.2024