Қозоғистон ҳукуматига 50 мингдан ортиқ овоз тўплаган петицияларни кўриб чиқиш мажбурияти юкланди
Туман миқёсидаги мурожаатлар эса 2,5 минг овоз тўплаши кифоя.
Қозоғистонда 50 мингдан ортиқ овоз олган фуқаролик петициялари ҳукумат даражасида кўриб чиқилади. Тегишли «Жамоатчилик назорати тўғрисида»ги қонунни президент Қосим-Жўмарт Тўқаев имзолади.
Ҳужжатда жамоатчиликнинг мамлакат ҳаётида иштирок этишининг қўшимча механизми – петиция институтини жорий этиш кўзда тутилган. Мурожаат - бу давлат органига, маҳаллий вакиллик ва ижро этувчи ҳокимият органига электрон ҳужжат шаклида юбориладиган жамоавий хабар, мурожаат ёки таклиф. Қонунда ариза бериш, уни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва кўриб чиқиш тартиби ҳам белгиланган.
Петициялар давлат органлари томонидан мажбурий кўриб чиқилиши учун маълум миқдордаги овозларни тўплаши керак. Масалан, туман ҳокимлигига мурожаат қилинганда 2,5 минг имзо, Қозоғистон ҳукуматига мурожаат қилинганда 50 минг имзо йиғилиши шарт.
Шу билан бирга, қонунда Қозоғистоннинг давлат тузилмаси, маъмурий-ҳудудий тузилиши ва чегараларини ўзгартириш, адлия, амнистия ва миллий хавфсизлик каби масалалар бўйича петиция бериш мумкин эмаслиги белгилаб қўйилган. Шу билан бирга, «Сайлов тўғрисида»ги ва «Референдум тўғрисида»ги қонунларга кўра, президент, икки палата ва ҳукумат ваколатига кирувчи тайинловлар бўйича ҳам петиция киритилиши мумкин эмас.
Ўтган йили Қозоғистон Ахборот вазирлиги «Электрон петиция» платформаси яратилишини эълон қилган эди, унда жамоавий таклифлар бериш мумкин. Шунингдек, қозоғистонликлар ҳокимиятга мурожаат қилиш учун бир вақтнинг ўзида бир нечта манбалардан фойдаланмоқда. Масалан, Alash online сайтида аёлларнинг пенсия ёшини пасайтириш ва пойтахт номини Нур-Султондан Остонага ўзгартириш тўғрисидаги оммабоп петициялар мос равишда 866 минг ва 229 мингдан ортиқ овоз олган.
Яна бир Avaaz платформаси орқали қозоғистонликлар биометрик маълумотларни мажбурий йиғишни ва Олмаотада тартибсиз қурилишларни тақиқлашни, шунингдек, чиқиндиларни қайта ишлашни ривожлантиришни талаб қилмоқда.
Мавзуга оид
18:51 / 13.08.2024
Қозоғистонда онлайн кредитни тақиқлаш бўйича петиция эълон қилинди
18:39 / 15.02.2024
Қозоғистон Ўзбекистондан тарихий мерос буюмларини қайтаради
18:33 / 14.02.2024
Қозоғистондаги ёнғинда Ўзбекистон фуқаролари жабрланди
10:15 / 12.02.2024