Рамзан Қодировнинг тўнғич қизи Чеченистон бош вазири ўринбосари этиб тайинланди
25 ёшли Айшат Қодирова ҳукуматда ижтимоий блок учун масъул бўлади.
Россия таркибига кирувчи Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров ўзининг 25 ёшли қизи Айшатни республика бош вазири ўринбосари лавозимига тайинланганини эълон қилди. Ҳукуматда у ижтимоий блок учун масъул бўлади.
«Чеченистон Республикаси ҳукумати билан кенгайтирилган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Бош вазир Муслим Хучиев Айшат Қодировани Чеченистон ҳукумати раисининг ижтимоий блок бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш таклифини киритди», деб ёзди Қодиров ижтимоий тармоқда.
Унга кўра, Чеченистон Республикаси бош вазирининг собиқ ўринбосари Муса Дадаев Маданият вазирлигини бошқаради. Унинг ўрнини эса қизи эгаллайди.
Айшат Қодирова илгари Чеченистон маданият вазири лавозимида ишлаган. Шу йил сентябр ойида Владимир Путин уни II даражали «Ватан олдидаги хизматлари учун» ордени билан тақдирлаган эди.
Қодировнинг дўстлари ва қариндошлари Чеченистонда кўплаб лавозимларга тайинланган.
Апрел ойида Чеченистон раҳбарининг жияни 26 ёшли Ҳамзат Қодиров хавфсизлик блоки бўйича маслаҳатчи этиб тайинланган эди. Қодировнинг яна бир жияни Ибрагим Закриев республика бош вазири ўринбосари, қишлоқ хўжалиги вазири лавозимларида ишлайди. Бундан ташқари, жорий йил июл ойида Закриев Danone Russia компаниясининг янги бош директори бўлди.
Мавзуга оид
12:27 / 06.11.2024
«Мемориал» Чеченистонда эркаклар оммавий қўлга олинаётганини маълум қилди
18:15 / 02.11.2024
Рамзон Қодиров Украина жангчиларини тириклайин асирга олмаслик ҳақидаги буйруғини бекор қилди
09:50 / 31.10.2024
Қодиров: Чеченистондаги дрон ҳужуми оқибатида украиналик асирлар ҳалок бўлди
22:32 / 29.10.2024