Тан олинмаган Тоғли Қорабоғнинг уч нафар собиқ президенти қўлга олинди
Улар жиноят иши доирасида ҳибсга олиниб, Бокуга етказилди.
Озарбойжон Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари тан олинмаган Тоғли Қорабоғ Республикасининг собиқ президентлари Аркадий Гукасян, Бако Саакян ва Араик Арутюнянни қўлга олди.
Улар билан бирга республика парламентининг собиқ спикери Давид Ишханян ҳам ҳибсга олинган. Уларга нисбатан жиноят иши очилган ва барчаси Бокуга олиб кетилган. Тергов қайси моддалар бўйича олиб борилаётганига аниқлик киритилмаган.
Аркадий Гукасян Тоғли Қорабоғ Республикасининг иккинчи президенти бўлиб, уни 1997 йилдан 2007 йилгача бошқарган. Учинчи президент Бако Саакян 2007 йилдан 2020 йилгача тан олинмаган «Арцах»ни бошқарган. Араик Арутюнян Тоғли Қорабоғ Республикасини 2020 йилнинг майидан 2023 йилнинг 1 сентябрига қадар бошқарган.
19 сентябр куни Озарбойжон Қорабоғда ҳарбий операция бошлади, шундан сўнг тан олинмаган республика 2024 йил 1 январдан ўз фаолиятини якунлашини эълон қилди. 100 мингдан ортиқ арманлар ҳудудни тарк этиб, Арманистонга ўтди.
27 сентябр куни тан олинмаган республика ҳукуматининг собиқ раҳбари, тадбиркор Рубен Варданян Қорабоғдан чиқиб кетмоқчи бўлганида қўлга олинди. Эртаси куни у бир қанча жиноятларда, жумладан, терроризмни молиялаштириш, ноқонуний қуролли гуруҳлар тузиш ва фаолиятида иштирок этишда айбланди.
29 сентябр куни Озарбойжон ҳукумати Тоғли Қорабоғ армиясининг собиқ қўмондони Левон Мнацаканянни, шунингдек, тан олинмаган республика собиқ ташқи ишлар вазири, президент маслаҳатчиси Давид Бабаянни ҳам ҳибсга олган эди.
Мавзуга оид
00:59 / 21.11.2024
Озарбойжон 2025 йилги мудофаа харажатларини оширади
21:21 / 14.11.2024
Пашинян Арманистоннинг Мустақиллик декларациясини энг катта муаммо ва фожиа деб атади
14:26 / 13.11.2024
БМТ суди: Арманистон ва Озарбойжоннинг даъволари бизнинг юрисдикциямизда
17:29 / 12.11.2024