Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухорода Самарқанддаги «Боқий шаҳар»га ўхшаш тарихий-этнографик боғ барпо этилади
Бугунги кунда Бухоро вилоятида 183 та сайёҳлик объекти мавжуд бўлиб, уларнинг 132 таси тарихий ва маданий обидалардир.
РИА «Новости» ахборот агентлиги томонидан «Бухоронинг сайёҳлик жозибадорлиги» сарлавҳали мақола тарқатилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
«Кўҳна Бухорода яқин кунларда Самарқанддаги «Боқий шаҳар»га ўхшаш тарихий-этнографик боғ барпо этиш режалаштирилган, - дейилади мақолада. - Бугунги кунда Бухоро вилоятида 183 та сайёҳлик объекти мавжуд бўлиб, уларнинг 132 таси тарихий ва маданий обидалар, 21 таси экология ва қишлоқ хўжалиги марказлари, 14 та ҳунармандчилик марказлари, тўртта вино дегустациялари масканларидир».
РИА «Новости»да Бухоро шаҳрида ҳар йили «Ипак ва зираворлар», «Зардўзлик ва заргарлик буюмлари» каби фестиваллар ўтказилиши ҳамда гастрономик туризм кенг ривожланаётгани маълум қилинди.
«Эски шаҳардаги деярли барча ресторанларда миллий таомлар сайёҳларга таклиф қилинади, – дейилади мақолада. – Бухорода кўпайиб бораётган россиялик сайёҳлар илтимосига кўра, меҳмонхоналар нафақат нонушта, балки созандалар, хонандалар ва раққосаларнинг чиқишлари ҳам уюштирмоқда».
Агентлик, шунингдек, жорий йилнинг ўзида Бухорода 15 та янги маҳаллий сайёҳлик ташкилоти очилгани, гидлар сони айни пайтда уч юздан кўпроқни ташкил этишини қайд этган.
«Сиз Россиянинг бир қанча шаҳарларидан, жумладан, Москва, Нижний Новгород, Қозондан тўғридан тўғри рейслар орқали Бухорога учишингиз мумкин. Чипта нархи бир томонга ўртача 13 минг рублни ташкил қилади, чегирмалар ҳам мавжуд», – деб ёзилган РИА «Новости» томонидан эълон қилинган мақола интиҳосида.
Мавзуга оид
16:16 / 16.05.2025
Танзила Норбоева Бухорода жиноятчиликка қарши курашиш масалаларини муҳокама қилди
14:39 / 16.05.2025
Бухорода йўлдан ўтаётган аёл экскаватор босиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
10:24 / 15.05.2025
Янги Тошкент ҳудудининг 30 фоизи боғ ва хиёбонлар учун ажратилади
19:05 / 12.05.2025