Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олий таълим вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини мувофиқлаштиради – президент топшириғи
Президент Шавкат Мирзиёев 4 октябр куни профессионал таълим сифатини ошириш ҳамда аҳолини касб-ҳунарга ўқитиш бўйича янги ташаббуслар тақдимоти билан танишди.
Касбга ўқитиш сифатини ошириш мақсадида тегишли вазирликлар томонидан янги таклифлар ишлаб чиқилган. Тақдимотда мутасаддилар шу борада атрофлича ахборот берди.
Мазкур таклифларда хорижий таълим дастурларини жорий этиш, битирувчилар малакасининг ички ва ташқи бозорда тан олинишини таъминлаш, ўқувчиларни коллеж ва техникумларга кенгроқ жалб этиш, касб-ҳунарга ўргатувчи мономарказларда касбга ўқитиш сифатини яхшилаш чора-тадбирлари назарда тутилган.

Давлат раҳбари ушбу таклифларни такомиллаштириш бўйича қўшимча топшириқлар берди. Аҳоли бандлиги энг муҳим масала экани, ёшларга касб-ҳунарларни туманлар ихтисослашувидан ҳамда корхоналар эҳтиёжидан келиб чиқиб, аниқ йўналишлар бўйича ўргатиш кераклиги таъкидланди.
Касблар ва профессионал таълим классификаторларини босқичма-босқич янгилаб, халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, профессионал таълим муассасаларини мактаб ва олий ўқув юртлари билан узвий боғлаш муҳимлиги айтилди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги барча касб-ҳунар таълими муассасаларини яхлит тизим сифатида мувофиқлаштириши белгиланди.

Келгуси ўқув йилидан ҳар бир вилоятда дунё тан олган дастур асосида касб-ҳунарга ўқитиш йўлга қўйилади. Уларнинг битирувчилари халқаро малака ва хорижий тил сертификатига эга бўлади. Шунингдек, илғор касбий таълим ва касбга ўқитиш сифатини таъминлаш мезонлари татбиқ этилади. Мономарказларда касблар иш берувчиларнинг буюртмаси асосида ўқитилади, бу битирувчиларнинг ишга жойлашишида муҳим омил бўлади.
Шунингдек, йиғилишда мутасаддиларга профессионал таълим тизимини ривожлантиришнинг йилма-йил дастурини ишлаб чиқиш вазифаси берилди.
Мавзуга оид
10:40 / 28.05.2025
Олий таълим ташкилотларида қанча талаба таҳсил олаётгани айтилди
10:03 / 28.05.2025
Йирик сув иншоотлари ва магистрал қувурларга “ақлли” ҳисоблагич тизими ўрнатилади
21:22 / 27.05.2025
2025 йилда 1619 км ичимлик сув тармоқларини тортиш режалаштирилган
18:30 / 27.05.2025