Жаҳон | 14:59 / 05.10.2023
15407
4 дақиқада ўқилади

Фронт яқинидаги кўнгиллилар ва Луҳанскдаги рус артиллериячилари. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 588-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • Сунъий йўлдош тасвирлари РФ Қора денгиз флотининг бир қисми Севастополдан Новороссийскка кўчирилганини тасдиқлади.
  • Украина разведкаси Қримга махсус топшириқли бўлинма туширилгани ҳақида хабар берди. Россия ФХХ украин ҳарбийларидан бири қўлга олинганини маълум қилди.
  • ФИФА футбол бўйича Россия ўсмирлар жамоасига жаҳон чемпионатларида иштирок этишга рухсат берди. Улар байроқ ва мадҳиясиз қатнашиши мумкин.
  • Қрим кўпригидаги портлашга алоқадорликда айбланиб махсус хизматлар томонидан қўлга олинган петербурглик Олег Антипов очлик эълон қилди.
  • «ВКонтакте» сафарбар қилинган россияликлар уйга қайтишга чақирилган постларни блокламоқда. Ижтимоий тармоқ Бош прокуратуранинг Украинадаги уруш ҳақида «ишончсиз» маълумот бўйича талабини блокировка учун асос сифатида келтирмоқда.
  • Буюк Британия мудофаа вазирлигига кўра, Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Запорижжя областининг оккупация остидаги Токмак шаҳри ҳудудида ўз Су-35 қирувчи самолётини уриб туширган.
  • Биринчи каналнинг собиқ ходими Марина Овсянникова армия тўғрисидаги «фейклар» иши бўйича сиртдан саккиз ярим йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазосига ҳукм қилинди. Овсянникова Россияни 2022 йил октябрида тарк этганди.
  • РФ мудофаа вазирлиги тунда ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари украинларнинг 31 та учувчисиз учар қурилмасини уриб туширганини эълон қилди. Украина хавфсизлик хизмати Белгород областида россияликларнинг «Триумф» комплекси йўқ қилингани ҳақида хабар берган.

Луҳанск яқинидаги россиялик артиллериячилар

Марказий ҳарбий округ ҳарбийлари 122-миллиметр калибрли Д-30 гаубицасидан украин позицияларини ўққа тутмоқда
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Украин позицияларига ўт очишга тайёрланаётган россиялик аскарлар
Станислав Красильников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA

Кўнгилли ветеринарлар Запорижжя областининг фронт яқинидаги қишлоғида

Киевдан кўнгилли ветеринарлар гуруҳи маҳаллий аҳоли вакилларига вакцинация, стерилизация ва жониворларни даволаш ишларида ёрдам кўрсатиш учун фронтдан 25 километр масофадаги Таврийске қишлоғига келган.

Украинанинг ёзги қарши ҳужуми бошланганидан кейин Запорижжя областининг жанубий қисми фаол ҳарбий ҳаракатлар майдонига айланган (Таврийске қишлоғи Орихивдан атиги 15 километр, Работине қишлоғидан эса 30 километр масофада жойлашган). Украина қуролли кучлари оғир жанглардан кейин август ойи охирида Работине қишлоғи харобаларини эгаллаганди. Шундан кейин украинларнинг Орихив йўналишидаги юриши тўхтаб қолган.

Фронт яқинидаги Таврийске қишлоғида яшовчи аёл ўз итини кўнгилли ветеринарларга кўрсатиш учун олиб кетмоқда
Libkos / Getty Images
Таврийске аҳолиси вакиллари ва уларнинг жониворлари ветеринар столи олдида
Libkos / Getty Images
Кўнгилли ветеринар Таврийскедаги итлардан бирини эмламоқда
Libkos / Getty Images
Мушукни стерилизация қилишдан олдин унга катетер қўяётган кўнгиллилар
Libkos / Getty Images
Ўз уй жониворларини кўрикка олиб келган таврийскеликлар
Libkos / Getty Images
Libkos / Getty Images

Киевдаги дафн маросими 

Руҳоний украиналик аскар Олександр Пастухга жаноза ўқимоқда. У 67-механизациялашган бригадада хизмат қилган ва 29 сентябр куни Луҳанск областининг Креминна шаҳри атрофида ҳалок бўлган.
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид