Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Навоий ИЭСда 650 MW қувватли янги буғ-газ қурилмаси қурилади
“Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖ ҳамда Япониянинг “Mitsubishi Power Ltd.” компанияси ўртасида ушбу энергоқурилмани қуриш бўйича шартнома имзоланди.
Қурилма “Навоий ИЭСда қуввати 650 MW бўлган учинчи буғ-газ қурилмасини қуриш” инвестиция лойиҳаси доирасида бунёд этилади. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.
Маълум қилинишича, шартнома шартларига кўра, “Mitsubishi Power Ltd.” компанияси томонидан Кармана туманида жойлашган “Навоий иссиқлик электр станцияси” АЖда қуввати 650 MW бўлган замонавий ва энергосамарадор буғ-газ қурилмасини қуриш ишлари олиб борилади. Лойиҳани амалга ошириш муддати 2023 – 2026 йиллар этиб белгиланган.
Инвестиция лойиҳаси Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА)нинг молиялаштириш манбалари ҳисобидан амалга оширилади.
Лойиҳа ишга тушгач республика энергетика тизимида йилига 4,8 млрд kWh қўшимча электр энергияси ишлаб чиқарилади. Энергосамарадор қурилмалар жорий этилиши пировардида йилига 1 млрд куб метр табиий газ тежалади ҳамда 347 та янги иш ўрни яратилади.
Мавзуга оид
18:43 / 24.05.2025
Францияда йирик блэкаут юз берди
23:55 / 08.04.2025
Ўзбекистонда 1 майдан электр энергияси учун янги тариф жорий этилади
14:32 / 06.04.2025
Кам таъминланган оилаларга электр ва газ бўйича компенсация берилади
19:11 / 31.03.2025