Ўзбекистон Қозоғистондан рекорд даражада кўп буғдой импорт қилди
Ғалла мавсуми якунларига кўра импорт ҳажми қарийб 4 млн тоннага етган.

Фото: Getty Images
2022 йилнинг сентябр ойидан жорий йилнинг августигача давом этган ғалла мавсуми якунларига кўра, Ўзбекистон Қозоғистондан рекорд миқдорда буғдой импорт қилди. Бу ҳақда Trend хабар берди.
Бу даврда Ўзбекистон 3,889 миллион тонна буғдой сотиб олган бўлса, ўтган ғалла мавсумида бу рақам 2,591 миллион тоннани ташкил этган.
Шу тариқа, Ўзбекистон Қозоғистоннинг умумий буғдой экспортининг деярли ярмини олди. Ўтган мавсумда Ўзбекистоннинг ушбу қишлоқ хўжалиги экини импортидаги улуши 45 фоизни ташкил этган эди. Бу йил рекорд ўрнатилди, бу камида охирги 5 та дон мавсумидаги энг юқори кўрсаткичдир.
Биргина август ойида Қозоғистондан Ўзбекистонга 277,15 минг тонна буғдой етказиб берилган бўлса, ўтган йилнинг август ойида бу кўрсаткич 117,44 минг тоннани ташкил этган.
Мавзуга оид

20:57 / 09.04.2025
Қозоғистон олти ойга тухум импортини чеклади

19:37 / 09.04.2025
Лимончилик соҳасини қўллаб-қувватлаш чоралари белгиланди

16:59 / 08.04.2025
Полша бизнес-миссияси UzFood 2025 халқаро кўргазмасида иштирок этди

16:31 / 08.04.2025