Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарё вилояти ҳокимига ўринбосар тайинланди
У бунгача иқтисодиёт ва инвестиция вазирликларида ўринбосар бўлиб ишлаган.
Олимхон Бакиевич Рустамов - Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари - вилоят инвестициялар, саноат ва савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
У 1966 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент халқ хўжалиги институти, Ломоносов номидаги Москва давлат университети ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини тамомлаган.
Рустамов муқаддам иқтисодиёт вазири ўринбосари бўлиб ишлаган, 2021 йилдан Инвестициялар ва ташқи савдо вазири ўринбосари лавозимида фаолият юритган, сентябр ойи охирида бу лавозимдан кетганди.
Мавзуга оид
12:08 / 13.05.2025
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директорига ўринбосар тайинланди
19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди
17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди
11:53 / 06.05.2025