Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада Қуролли Кучлар учун «кўринмас ёпинғич» яратилди
У тана ҳароратини тўсади ва шу билан жангчини кўринмас қилади.
Украинанинг рақамли трансформация вазири Михаил Фёдоров янги ишланма - Мудофаа кучлари учун мўлжалланган «кўринмас ёпинғич» ҳақида хабар берди.
«Украиналиклар Россия тепловизорлари ва тепловизион камераларга эга дронларига қарши суперҳимоя яратишди», деб ёзди у ижтимоий тармоқда.
Вазирнинг айтишича, ёмғирпўш тана ҳароратини тўсади ва шу билан жангчини кўринмас қилади. Бу украиналик снайперлар ёки Украина Қуролли Кучларининг махсус операция кучлари учун фойдали бўлади.
Ёпинғич ихчам ва енгил экани айтилмоқда: оғирлиги 2,5 кг. У ёмғир ва қордан ҳам ҳимояланган. Бундан ташқари, у ёнмайди ва юқори ҳароратдан ҳимоя қилади.
Вазир сўзларига кўра, кўринмас ёпинғич - фронтда ҳарбий хизматчиларнинг ҳаётини сақлаб қолишга ёрдам берадиган кўплаб ишланмалардан бири.
«Бундай ишланмалардан кўпроғи керак», деди у.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025