Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил армияси Ғазо сектори чегарасидаги аксарият аҳоли пунктлари устидан назоратни тиклади
Мамлакат қуролли кучлари жанубдаги аксарият аҳоли пунктларини ҲАМАСдан қайтариб олди.
Исроил армияси жанубдаги Ғазо сектори билан чегарадаги аксарият аҳоли пунктлари назоратини тиклаганини маълум қилди. Бу ҳақда Gazeta.ru хабар берди.
Бунгача Исроил қуролли кучлари мамлакат жанубида жойлашган Реим ҳарбий базасини ўз назоратига қайтарган эди.
7 октябр куни ҲАМАС Исроилга ракета ҳужумини уюштирди ва «Ал-Ақсо тўфони» операцияси бошланганини эълон қилди. Шундан сўнг, Ғазо сектори билан чегарадаги бир неча аҳоли пунктлари жангарилар томонидан қўлга киритилди.
Исроил миллий хавфсизлик вазири Итамар Бен-Гвир 7 октябр куни мамлакатда фавқулодда ҳолат эълон қилди.
Исроил бош вазири Нетаняҳу мамлакат уруш ҳолатида эканини эълон қилди. Исроил Мудофаа армиясининг ҲАМАС аъзоларига қарши операцияси «Темир қиличлар» деб номланган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025