Жаҳон | 17:23 / 08.10.2023
15683
2 дақиқада ўқилади

Исроилда ҲАМАС ҳужуми оқибатида ҳалок бўлганлар сони 600 дан ошди

Икки мингдан ошиқ киши яраланган.

Фото: Getty Images

ҲАМАС аъзолари 7 октябр куни тонгида Исроилга қилган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 600 нафарга етган, яна икки мингдан ортиқ киши турли даражада тан жароҳатлари олган. Бу ҳақда Исроилдаги Haaretz ва Kan нашрлари хабар тарқатди.

Бунгача Исроил мудофаа армияси қурбонлар сони 350 нафар атрофида деб хабар берганди. Маҳаллий манбаларга кўра, сўнгги соатларда Ғазо билан чегарада мусиқа фестивали ўтказилган ҳудудда 200 дан ортиқ жасад топилган.

Рақамлар яна ўсиши мумкин.

Бундан ташқари, Исроил ҳудудидан юздан ортиқ киши асир қилиб олиб кетилган.

Ўз навбатида, Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳарбий ҳаракатлар вақтида 313 нафар фаластинлик ҳалок бўлиб, икки мингга яқин киши яралангани ҳақида хабар берган.

  • ҲАМАС ҳаракати 7 октябр тонгида Исроилга қарши ҳарбий амалиёт бошлади. Исроил ҳудудига Ғазодан уч мингга яқин ракета учиб келган, фаластинликлар чегара ҳудудларига бостириб кирган ва исроиллик ҳарбийлар билан қуролли тўқнашувлар бошланган. Бунга жавобан Исроил мудофаа армияси Ғазо бўлгасидаги нишонларга ёппасига зарба беришни бошлади.

Мавзуга оид