Мисрда исроиллик сайёҳларга ҳужум қилинди. Уч киши ҳалок бўлган
Мисрнинг Александрия шаҳрида исроиллик сайёҳлар гуруҳига қарата ўт очилди. Бу ҳақда дастлаб «Ал-Арабия» телеканали Миср хавфсизлик хизматидаги манбага таяниб хабар тарқатди.
Манба отишма оқибатида бир мисрлик ҳалок бўлиб, яна бир киши яралангани ҳақида хабар тарқатганди. The Times of Israel маҳаллий нашрларга таяниб, камида бир нафар исроиллик ҳалок бўлганини хабар қилди.
«Ал-Жазира» ва RT Arabic сайёҳлар гуруҳига полициячи томонидан ўт очилгани ҳақида хабар қилган.
Кўп ўтмай Исроил ТИВ 8 октябр тонгида маҳаллий аҳоли вакили Александрияга келган исроиллик сайёҳларга қарата ўт очганини тасдиқлади. Вазирлик маълумотига кўра, ҳужум оқибатида икки исроиллик, шунингдек, сайёҳларга гид сифатида ҳамроҳлик қилган бир мисрлик ҳалок бўлган. Бундан ташқари, яна бир исроиллик ўрта даражада тан жароҳати олган. ТИВ хабарида сайёҳларга мисрлик полициячи ўт очгани ҳақида маълумот йўқ.
Мавзуга оид
17:41 / 12.10.2024
Шолц: Германия Исроилга қурол етказиб беришда давом этади
19:41 / 11.10.2024
Эрон Саудия Арабистони ва Форс кўрфазидаги бошқа нефт объектларига ҳужум уюштириш билан таҳдид қилди
17:26 / 11.10.2024
АҚШ Ливанни Ғазога айлантирмасликни талаб қилди
11:13 / 11.10.2024