Фан-техника | 17:45 / 09.10.2023
39340
4 дақиқада ўқилади

“HONOR” Ўзбекистонда янги танлов эълон қилади

Фото: HONOR

HONOR технологик компанияси “HONOR ОВОЗИ” —мамлакатнинг ноёб овози лойиҳасини эълон қилади. Лойиҳа ғолиби бренднинг мамлакат ҳудудидаги «овоз элчиси» бўлиш имкониятини қўлга киритади.

HONOR технологик компанияси “HONOR ОВОЗИ” танловини эълон қилади, у келгусида брендни Ўзбекистон ҳудудида реклама роликларида ва интернет материалларида тақдим этади. Танлов шартлари оддий, ғолибга HONOR маҳсулотлари тўплами мукофот тарзида тақдим этилади.

Танловни ўтказиш тартиби:

Танлов 2023 йил 9 октябрда бошланади — шу санадан бошлаб танловда иштирок этишни истаганлар https://www.honorovozi.uz/ саҳифасига “Go Beyond HONOR” сўзлари билан тайёр файлни ёки овоз ёзиш орқали овоз намунасини юклашлари мумкин. Бренд томонидан таъсис этилган ҳайъат компания номининг тўғри талаффуз қилинишини [онор], ифодалиликни, овоз тембрини, харизматизм ва артикуляциянинг аниқлигини баҳолайди. Аризаларни қабул қилиш 2023 йил 25 октябргача давом этади.

Кейинги босқичда ҳайъат танлови ўтказилади: 29 октябрга қадар HONOR компанияси жамоаси барча иштирокчиларнинг овоз ёзувини таҳлил қилади ва ғолиблик учун 10 нафар номзоддан иборат рўйхатни тузади, шундан кейин жамоатчилик орасида овоз тўплаш орқали ғолиб аниқланади. 30 октябрдан 3 ноябрга қадар барча кўнгиллилар ўзлари ноёб овоз соҳиби деб ҳисоблаган номзодга овоз беришлари мумкин бўлади. Ғолиб 2023 йил 6 ноябрда эълон қилинади.

Танлов мукофоти – бутун оила учун HONOR

Танлов ғолиби бренднинг мамлакат ҳудудидаги «овоз элчиси» ҳисобланади ва у келгусида Ўзбекистон ҳудудида бренд реклама роликларида иштирокчига айланади.

Ғолибга бутун оилага мўлжалланган HONOR маҳсулотларидан иборат қуйидаги совғалар тўплами тақдим этилади:

— HONOR 90 смартфони;

— HONOR X9a смартфони;

— HONOR X8a смартфони;

— HONOR X7a смартфони;

— HONOR Choice Earbuds X3 Lite қулоқчинлар жуфтлиги;

— Magicbook X14 2023 ноутбуки.

Танловда қатнашиш қоидалари билан ҳавола орқали танишиш мумкин.

Бренднинг Ўзбекистондаги сайтида ва Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида янгиланишлар ва янгиликларни кузатиб боринг.

Маълумот ўрнида: HONOR компанияси 2013-йилда таъсис этилган бўлиб, жаҳондаги етакчи интеллектуал қурилмалар етказиб берувчи саналади. Биз жаҳондаги таниқли технологик брендга айланишга ҳамда бутун инсоният учун барча кўринишларда, барча йўналишлардаги ақлли ҳаётни таъминлашга интилади.

HONOR Ўзбекистон бозорига 2021 йилда кириб келган. Айни пайтда кенг ҳамкорлик алоқалари ўрнатишга ва мамлакатнинг барча шаҳарлари ҳамда ҳудудларини қамраб олишга муваффақ бўлди.

HONOR кўплаб илғор технологияларда кашфиётчи бўлди ва смартфонлар ҳамда бошқа интеллектуал қурилмаларнинг тўлақонли портфолиосини ишлаб чиқишни қўллаб-қувватлаш учун ажойиб тадқиқот ва ишланмалар имкониятига эга. Ҳар бир HONOR смартфони қатъий сифат назоратига эга ва чиқарилишидан олдин 400 дан зиёд тест ва 20 дан ортиқ глобал сертификация стандартларидан ўтиши лозим. HONOR 3000 дан зиёд сервис маркази ва 43 та алоқа марказига эга, улар орқали 82 тадан зиёд бозорда мижозларга олий тоифали ва самарали хизматлар тақдим этиб келади.

Реклама

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид