Ўзбекистон | 16:23 / 09.10.2023
9067
4 дақиқада ўқилади

Қуёш панелларидан фойдаланиш бўйича бепул тренинглар ташкил этилди

“Get green energy trade” компанияси қуёш панеллари фойдаланувчиларига бепул тренинглар ташкил қилмоқда. Ҳафтада 5 кун давомида қуёш панелларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақида ўрганиш мумкин.

Бугун қуёш электр станциялари экологик ва иқтисодий самарадорлик сабаб оммалашмоқда. Энергетика ечимларини республика аҳолиси учун қулай қилиш мақсадида “Get green energy trade” компанияси ўзининг савдо офиси ва шоурумини ишга туширган эди. Шоурумда қуёш станцияларини ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатишдан ташқари бепул тренинглар ташкил этилмоқда.

Сотув офисида мижозларга маслаҳат ва тавсиялар берилади. Тренинг марказида эса қуёш панелларини ўрнатиш, лойиҳалаштириш ва мониторинг қилишни ўрганиш мумкин. Тренинглар ҳар ҳафта душанбадан жума кунига қадар ташкил этилади.

Компания раҳбари Элмурод Абдуллаев қуёш панеллари танлашда эътибор қаратиш лозим бўлган жиҳатлар ҳақида гапириб берди:

«Қуёш электр станцияларида иккита муҳим қисм бор генерация учун. Биринчиси — инвенторлар, уларнинг вазифаси ўзгармас токни ўзгарувчан токка айлантириш ва электрни асосий тармоққа қўшиб бериш. Ишончли инвентор бўлиши жудаям муҳим, чунки бундай электр станцияларининг асосий харажатларидан бири инвенторлар бўлади. Дунё бўйича инвенторларни ўрганиб, биринчи рақамли бўлган Sungrow инвенторларини Ўзбекистон бозорига олиб кирдик. Бу инвенторлар 30 йилдан ортиқ хизмат қилади. Биз Sungrow компаниясининг Ўзбекистондаги асосий ҳамкори бўлганимиз учун бу инвенторларга охирги истеъмолчига 5 йилдан 10 йилгача кафолат берилади. Биз кўп компаниялар билан музокара олиб бордик, чунки мақсадимиз Ўзбекистонда ягона шу соҳага жавоб берадиган, кафолат бероладиган компания олиб кириш эди. 20 киловаттгача бўлган инвенторларга 10 йил, 20 киловаттдан катта бўлганларига 5 йил кафолат берамиз. Дейлик, 3-4 йилдан кейин ўша хилдаги инвентор ишлаб чиқаришдан тўхташи мумкин, ички қисмлари ўзгариши мумкин ёки. Шунинг учун компания бизга олиб келинган инвенторларнинг 3 фоизида захира сифатида инвенторлар беради ва омборда туради. Кафолат муддати ичида бирорта инвертор бузилса, ўша захирадар таъмирлаймиз ёки алмаштирамиз. Sungrow компанияси халқаро рейтингда ҳам энг юқори ўринда туради. Ҳатто жуда иссиқ иқлим шароити ҳам ҳисобга олинган», - деди у.

“Get green energy trade” компанияси тақдим этаётган инвенторлар махсус рақамланади ва шу асосда кафолатланади. Бу кафолат муддати 30 йилни ташкил қилади.

Хонадонлар учун ўрнатиб берадиган қуёш электр станцияларида қуёшдан олинган электр етарли бўлмаса, давлат тармоғидан қўшимча олиш ёки ортиб қолса, давлатга сотиш имконияти бор. Шунингдек, захира аккумуляторлар ҳам ўрнатиш мумкин. Компания мутахассислари барча савол-жавоблар ва маслаҳатлар учун ўз вақтларини ва билимларини аямайди.

Телефон: +998 55 506 77 88 (09:00 дан 18:00 гача)

Telegram: https://t.me/get_green_energy_trade

Instagram: https://www.instagram.com/get_green_energy_trade/

Facebook: https://www.facebook.com/get.green.energy.trade/

Реклама

 

Мавзуга оид