Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИда 2023 йилда 1 миллион киши бошпана сўраши мумкин
2023 йил октябр ойи бошида Европа Иттифоқида қочоқ мақомини олиш учун 801 мингдан ортиқ ариза рўйхатга олинган. Муҳожирлар сонининг энг катта ўсиши Латвия, Эстония ва Германияда қайд этилди, деб ёзади Die Welt.
Фото: DARRIN ZAMMIT LUPI/REUTERS
2023 йилда Европа Иттифоқининг 27 давлати, Швейцария ва Норвегияда бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони бир миллиондан ошиб кетиши мумкин, деб ёзади 10 октябр, сешанба куни Die Welt газетаси Европа қочқинлар агентлиги (EUAA) маълумотларига таяниб.
Ушбу маълумотларга кўра, жорий йил бошидан октябр ойигача бу мамлакатларда қочоқ мақомини олиш учун 801 459 та ариза рўйхатга олинган. Бу - 2016 йилдан бери шу даврдаги энг юқори кўрсаткич.
Муҳожирлар сонининг кўпайиши бўйича етакчилар - Латвия, Эстония ва Германия
Бошпана сўраш бўйича аризалар сонининг энг катта ўсиши Россиянинг Украинага қарши уруши фонида ноқонуний муҳожирларнинг оммавий оқими туфайли Латвия (+168 фоиз) ва Эстонияда (+119 фоиз) қайд этилди.
Германия учинчи ўринда. Бу давлатда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 74 фоизга ўсиш кузатилди. Шу билан бирга, Францияда аризалар сони икки баробарга – 37 фоизга, Италияда эса 63 фоизга ошган.
EUAA маълумотларига кўра, Германияда деярли ҳар учинчи ариза Сурия фуқароларидан келиб тушади (27 фоиз). Иккинчи ўринда Афғонистон фуқаролари (17 фоиз), учинчи ўринда Туркия фуқаролари (16 фоиз).
Мавзуга оид
10:38 / 21.05.2025
Киев ЕИни АҚШ сенаторларининг санкциялар бўйича ғояларини қабул қилишга чақирди
10:00 / 21.05.2025
ЕИ Россияга қарши тўртта режим доирасида санкциялар киритди
08:27 / 21.05.2025
ЕИ Путинга қаттиқроқ ва тезроқ босим ўтказишга қарор қилди
23:00 / 20.05.2025