Ўзбекистон | 21:15 / 11.10.2023
6912
1 дақиқада ўқилади

Чекка ва тоғли ҳудудлар учун «Мирзо Улуғбек» онлайн мактаби ташкил этилди

Онлайн мактаб доирасида тест-синов тариқасида 3 та тоғли ва чекка ҳудуддаги мактаблар танлаб олинган.

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлаш «Улуғбек» жамғармаси билан ҳамкорликда «Мирзо Улуғбек» онлайн мактаби ташкил этилди. 

Онлайн мактаб доирасида тест-синов тариқасида 3 та тоғли ва чекка ҳудуддаги мактаблар танлаб олинган. Булар Жиззах вилояти, Фориш тумани 7-сонли, Самарқанд вилояти Қўшрабод тумани 70-сонли ва Сурхондарё вилояти Денов тумани 62-сонли мактаблар. Мазкур мактабларда юқори синф ўқивчилари математика ва инглиз тили фанларидан қўшимча таълим олади. 

Онлайн мактабни ташкил қилишдан мақсад чекка ҳудудлар ва тоғли жойларда таълим сифатини ошириш ҳамда истеъдодли ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборатлиги айтилмоқда. 

Мазкур лойиҳа тест-синов жараёнида ижобий натижалар берса, Республиканинг бошқа тоғли ва чекка ҳудудларидаги таълим муассасаларида ҳам жорий этилиши мумкин.

Мавзуга оид