Ўзбекистон | 10:49 / 11.10.2023
15012
2 дақиқада ўқилади

ДХХ Андижон ва Қорақалпоғистонда ер майдонларини ноқонуний сотаётганларни қўлга олди 

Давлат хавфсизлик хизмати томонидан Андижон вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида ер майдонларини ноқонуний сотиш ҳолатларига чек қўйилди.

Фото: Видеодан кадр

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Шаҳрихон туманида яшовчи шахс ўзганинг ишончига кириб, кадастр тизимидаги танишлари орқали 8 сотих нотурар ер майдонини турар жой тоифасига ўзгартириб, унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 28 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди. 

Андижон вилоятининг Олтинкўл туманидаги пахта ва ғалла етиштиришга ихтисослашган фермер хўжалик раҳбари бошқа бир фермер хўжалик балансида бўлган 50 сотих ер майдонини гўёки ўзига тегишли эканлигини айтиб, уни харидорга 117 500 АҚШ долларига сотишга келишиб, олдиндан 20 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизматининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.

Унда, Қўнғирот туманида яшовчи шахс ўзганинг ишончига кириб, давлат захирасида бўлган 25 гектар ер майдонини мансабдор танишлари орқали унинг номига расмийлаштириб бериш эвазига 85 млн сўм олган вақтида ушланди. 

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Мавзуга оид