Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Учтепада тупроқ остида қолиб кетганларнинг 2 нафари ҳалок бўлди
Ҳудудда жами беш нафар ишчи ишлаётган бўлган. Тупроқ остида қолиб кетганларнинг учинчиси тирик ҳолда чиқариб олинган ва шифохонага ётқизилган.
Тошкент шаҳри Учтепа туманида иш жараёнида ўпирилиш юз бериши оқибатида тупроқ остида қолиб кетган беш кишидан икки нафари ҳалок бўлган. Бу ҳақда туман ҳокими ўринбосари Азиз Наимов маълум қилди.
«Ҳақиқатан ҳам Учтепа тумани Бешқайроғоч кўчасида олиб борилаётган коллектор қурилишида (котлован қазиш вақтида) «Шафоат» маъсулияти чекланган жамиятининг 5 нафар ходими ишлаётган бўлган. Аммо тупроқ кўчиши натижасида 2 нафар ишчи ходим ҳаётдан кўз юмган, 1 нафар ходим айни дамда касалхонада, қолган 2 нафар ишчининг аҳволи қониқарли баҳоланмоқда», дейилади ҳокимлик матбуот хизмати хабарида.
Аввалроқ Учтепа туманида уч кишини канализация сувлари учун мўлжалланган чуқурлик қазиш вақтида тупроқ босиб қолгани, уларни қутқариш ишлари олиб борилаётгани ҳақида хабар берилганди.
Айни дамда туман ИИБ ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза этувчи идоралар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
10:12 / 27.05.2025
Қамчиқда юк машинаси ва Gentra хандаққа тушиб кетди
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
21:32 / 19.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
09:41 / 16.05.2025