Биз сайт ишлашини яхшилаш ва сизга қулайлик яратиш учун cookies-файллардан фойдаланамиз. Давом этиш орқали сиз cookies-дан фойдаланишга розилик билдирасиз Махфийлик сиёсати Kun.uz
Бахмут атрофида жанглар яна фаоллашди. Фронтнинг икки томонидан суратлар
Украинада урушнинг 595-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
Никопол Россия ҳарбийлари томонидан ўққа тутилиши оқибатида тўрт киши ҳалок бўлиб, икки киши яраланган.
Тихон Шевкунов (уни «Путиннинг руҳонийси» деб аташади) аннексия қилинган Қримда ташкил этилган митрополия раҳбари этиб тайинланди.
АҚШ Украинага 200 миллион доллар миқдоридаги янги ҳарбий ёрдам пакетини ажратди.
Володимир Зеленский Брюсселга ташриф билан борди. НАТО штаб-квартирасидаги учрашув олдидан у дунё етакчиларини Исроилга боришга чақирди ва Россиянинг Украинага босқинининг илк кунларини эслади.
Белгия Россиянинг музлатилган активлари фойдасини Украина фойдасига ишлатган илк мамлакат бўлди. Шунингдек, ушбу давлат Украинага 2025 йилда F-16 қирувчи самолётлари етказиб беришни ваъда қилди.
Украина хавфсизлик хизмати Харкив областида яшовчи икки кишини россияликларнинг Гроза қишлоғига ракета зарбаси учун нишон белгилаб беришда айблади. Сўнгги маълумотларга кўра, кафедаги портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони 55 кишига етган.
Украина ҚК бош штаби Россия қўшини Донецк областида Авдийивка ва Первомайск ҳудудларида фаоллашгани ҳақида хабар берди.
Никопол ўққа тутилиши
11 октябр куни Россия қўшини Днипропетровск области Никопол шаҳрига оғир артиллериядан уч бор зарба йўллади. Регион раҳбари Сергей Лисак маълумотига кўра, ҳужум оқибатида маҳаллий гимназия биноси вайрон бўлган. Тўрт киши харобалар остида қолиб ҳалок бўлган, икки киши яраланган.
Россиянинг Никопол бўйлаб зарбасидан кейин харобаларни тозалаётган қутқарувчилар
Украина ФВДХ / AFP / Scanpix / LETA
Днипрода оғир яраланган аскарлар учун ҳоспитал
Украиналик ярадор аскар жонлантириш бўлимига олиб кирилиши
Chris McGrath / Getty ImagesУкраиналик 31 ёшли жангчи, осколкадан жароҳатланган Вадим шифохона койкасида
Chris McGrath / Getty ImagesШошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида ярадор украиналик аскарга ёрдам кўрсатаётган шифокорлар
Chris McGrath / Getty ImagesБошидан яраланган Украина ҚК жангчиси шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимида навбат кутмоқда
Chris McGrath / Getty Images
Володимир Зеленский видеоалоқа орқали ХВЖ саммитида қатнашди
Украина президенти Володимир Зеленский Марокашнинг Марракеш шаҳрида Халқаро валюта жамғармаси ва Жаҳон банкининг бир стол атрофидаги ҳар йилги йиғилишида видеоалоқа орқали иштирок этди. У Украинага кўрсатилаётган ёрдам учун халқаро ҳамжамиятга миннатдорчилик билдирган.
Hollie Adams / Bloomberg / Getty Images
Бахмут атрофидаги украин артиллериячилари
Украиналик аскар жанговар топшириқ олдидан 9К55 «Град-1» баравар ўт очиш реактив тизимида
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty ImagesУкраиналик ҳарбийлар россияликларнинг позицияларига 9К55 «Град-1» баравар ўт очиш реактив тизимидан зарба бериш учун мўлжал олмоқда
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty ImagesУкраинанинг 9К55 «Град-1» баравар ўт очиш реактив тизимидан россияликлар позицияларига ўт очилиши
Roman Chop / Global Images Ukraine / Getty Images
Бахмут яқинидаги россиялик сапёрлар
РФ армиясининг миналарга қарши халқаро маркази сапёрлари электр узатиш линияси яқинидаги участкани миналардан тозалашдан олдин инструкторни тингламоқда. Бу ихтисослаштирилган муҳандислик қўшинлари бўлинмаси Россия ҳарбийларининг Россиядан ташқаридаги гуманитар миналардан тозалаш амалиётларида иштирок этиши учун тузилган
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETAРоссиялик ҳарбийлар электр узатиш линиялари яқинида миналардан тозалаш ишларини амалга оширмоқда
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETAЭлектр узатиш линиялари ўтган участкани миналардан тозалаш вақтида назорат остидаги портлаш амалга оширилиши
Станислав Красилников / Спутник / imago images / Scanpix / LETA
Авдийивка учун жанг. Донецк томондан кўриниш
Украина қуролли кучлари бош штаби 11 октябр куни тонгида ўтган кун давомида Россия қўшини Авдийивка йўналишида фаол ҳужум бошлагани ҳақида хабар берди. Ҳисоботда айтилишича, украиналик ҳарбийлар барча ҳужумларни қайтарган ва «олдинги марралар ва позициялар бой берилишига йўл қўймаган».
Шу куни РФ томони ҳам россиялик ҳарбийлар «Авдийивка ҳудудида олдинги чизиқ бўйича вазиятни яхшилагани» ҳақида маълум қилди.
Авдийивка йўналишида кўтарилган тутун
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Грозада ҳалок бўлганларнинг жасадлари Харкивдаги ўликхонага олиб келиниши
Судмедэкспертлар Грозада ҳалок бўлганларнинг жасадларини дафн этиш учун қариндошларига топширмоқда. 5 октябр куни Россия ракета зарбаси оқибатида қишлоқда 55 киши ҳалок бўлганди
Vyacheslav Madiyevskyy / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETAVyacheslav Madiyevskyy / Reuters / Scanpix / LETAСудмедэкспертлар жасадларни кўздан кечирмоқда
Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETASergey Bobok / AFP / Scanpix / LETAШахси тасдиқланган жасадлар қариндошлари томонидан олиб кетилмоқда
Vyacheslav Madiyevskyy / Укринформ / SIPA / Scanpix / LETA
Одессада кундалик ҳаёт
Beaver, Ability ва DSM Ererton юк кемалари Украина ҳарбий-денгиз кучлари томонидан назорат қилинаётган вақтинчалик йўлак орқали Одесса портига етиб келди
Yulii Zozulia / Укринформ / ddp / Vida PressОдесса денгиз академиясида битирув кечаси
Svet Jacqueline / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETAДума майдонидаги Одесса мэрияси олдидаги намойишчилар бюджет маблағлари мақсадсиз сарфланишига қарши чиқишмоқда. Уларнинг фикрича, пуллар иккинчи даражали харажатлар - суд биносини таъмирлаш ёки янги йил арчасини сотиб олиш учун эмас, фақат Украина қуролли кучлари эҳтиёжлари учун йўналтирилиши керак.
Viacheslav Onyshchenko / SOPA Images / LightRocket / Getty ImagesПриморск булваридаги бетон баррикадалар олдида скейтбордда учаётган ўсмирлар
Viacheslav Onyshchenko / Global Images Ukraine / Getty ImagesҲерцог де Ришеле учун ўрнатилган ёдгорлик қум тўлдирилган қоплар билан ўраб қўйилган
Maxym Marusenko / NurPhoto / Shutterstock / Vida PressКенг кўламли босқин бошланганида шаҳарликлар учун Потемкин зиналари ва унинг рўпарасидаги ҳайкал олдига ўтиш йўли ёпилган
Viacheslav Onyshchenko / SOPA Images / LightRocket / Getty ImagesПриморск булваридаги Потемкин зинапоясига қараётган одессаликлар. Зинапоя шаҳардан денгиз томонга расман ўтиш йўли саналади, бу Одессанинг машҳур рамзларидан бири. Рўпарада — россияликларнинг сентябр ойи охиридаги дрон ҳужумларидан шикастланган Денгиз вокзали биноси жойлашган
Viacheslav Onyshchenko / SOPA Images / LightRocket / Getty Images