Жаҳон | 15:02 / 13.10.2023
39626
7 дақиқада ўқилади

Ғазо сектори қамалда ва тинимсиз ўққа тутилмоқда. Фотосуратлар

Исроил мудофаа армияси ҳарбий объектлар сифатида ҲАМАСнинг инфратузилмаларига ҳам, ҳаракат етакчиларининг уйларига ҳам зарба бераётганини маълум қилган — ҳар кеча юзлаб нишонларга зарба берилмоқда. Ҳужум қилишдан олдин ЦАҲАЛ тинч аҳоли вакилларини бомбардимон қилинадиган ҳудудларни тарк этишга чақирмоқда. Шу билан бирга, Ғазо сектори аҳолисини Исроил ҳам, у билан жанубда чегарадош бўлган Миср ҳам ўз ҳудудига киритмаяпти.

ҲАМАС–Исроил можароси, еттинчи кун. Сўнгги маълумотлар:

  • Исроил мудофаа армияси Ғазо аҳолисини «ўз хавфсизлиги» учун сектор жанубига эвакуация бўлишга чақирди. БМТдагилар 24 соат ичида ҳудуддаги бир миллиондан ортиқ кишини эвакуация қилиш имконсиз эканини маълум қилди. ҲАМАС эса аҳолини уйларини тарк этмасликка чақирган.  
  • 13 октябрга ўтар кечаси исроиллик ҳарбийлар Ғазо секторидаги 750 дан ортиқ нишонларга — жумладан ҲАМАСнинг юқори мартабали аъзоларининг уйларига, ерости туннелларига ва қурол омборларига зарба йўллади. Фаластин томони авиазарбалар оқибатида гаровдагиларнинг 13 нафари ҳалок бўлганини маълум қилган. 
  • Фаластин соғлиқни сақлаш вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Ғазо секторида ҳалок бўлганлар сони 1537 нафарга етган, 6612 киши яраланган. Исроилда қурбонлар сони 1300 дан ошган, 3300 киши яраланган. 
  • АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин исроиллик ҳамкасби Йоав Галлант ва бош вазир Бинями Нетаняҳу билан музокаралар ўтказиш учун Исроилга келди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен эса қирол Абдуллоҳ II ва Фаластин мухторияти раҳбари Маҳмуд Аббос билан учрашувлар ўтказиш учун Иорданияга йўл олган. 
  • Исроилнинг Пекиндаги элчихонасига ҳужум уюштирилди. Дипломат шифохонага ётқизилган, унинг ҳолати барқарор экани айтилмоқда. Аввалроқ ҲАМАС жума куни Фаластинни қўллаб-қувватлаш учун оммавий акциялар ўтказишга чақирганди. Бу чақириқлар фонида Исроил ТИВ хориждаги фуқароларини огоҳликка чақирганди. 
  • The Washington Post маълумотига кўра, ҲАМАС аъзолари Ғазо секторига камида 64 кишини олиб кетган, шундан фақат 11 киши ҳарбий бўлиши мумкин. 
  • Human Rights Watch ташкилоти исроиллик ҳарбийлар Ливан ва Ғазо секторига ҳужумларда оқ фосфорли снарядлар қўллагани ҳақида маълум қилди. 

Қуйида шу кунларда Ғазо секторида нималар бўлаётгани акс этган тасвирлар. 

Исроилнинг 12 октябр кунги авиазарбасидан кейин Ғазо устида кўтарилган тутун. Ғазо секторини бомбардимон қилиш ҲАМАС аъзоларининг Исроилга 7 октябр кунги ҳужумига жавобан амалга оширилди. ЦАҲАЛ зарбалар нишони жангарилар фойдаланадиган объектлар бўлаётганини маълум қилган. Исроил ҳарбийлари уларни бомбалашини қийинлаштириш учун ҲАМАС ўз ҳарбий объектларини аҳоли яшаш уйлари яқинига жойлаштирган.
Ibrahahim Hams / AFP / Scanpix / LETA
Ғазо сектори шимолидаги Жабалия шаҳридаги вайронгарчиликлар, 2023 йил 11 октябр. Бу ҲАМАС қалъаларидан бири ҳисобланади.
Hatem Moussa / AP / Scanpix / LETA
Ғазо аҳолиси отишмалар вақтида яраланган аёлни олиб кетмоқда. 2023 йил 12 октябр
Ismael Mohamad / UPI / Shutterstock / Vida Press
Ғазо сектори жанубидаги Рафаҳ шаҳридаги болалар, 2023 йил 12 октябр. БМТ маълумотларига кўра, исроилликларнинг авиазарбалари оқибатида 338 мингдан ортиқ фаластинликлар ўз уйларини тарк этишга мажбур бўлишган
Said Khatib / AFP / Scanpix / LETA
Миср билан чегара яқинидаги Рафаҳга йўлланган авиазарбадан кейин ярадорларни эвакуация қилаётган фаластинликлар. 12 октябр
Hatem Ali / AP / Scanpix / LETA
Рафаҳ аҳолиси исроилликлар авиазарбасидан кейин омон қолганларни изламоқда. 2023 йил 12 октябр
Hatem Ali / AP / Scanpix / LETA
Ғазо сектори жанубидаги Хан-Юнис шаҳрида вайрон бўлган бино харобалари остидан омон қолганларни қидириш жараёни. 11 октябр
Wang Dongzhen / Xinhua / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Ғазо сектори шимолий қисмида, Ўрта Ер денгизи соҳилида жойлашган Ал-Шатидаги қочқинлик лагерида харобаларни тозалаш ва омон қолганларни қидириш ишлари. 2023 йил 12 октябр
Fatima Shbair / AP / Scanpix / LETA
Ал-Шати. 2023 йил 12 октябр
Ashraf Amra / Anadolu / Vida Press
Исроилнинг Ғазо секторини ўққа тутиши оқибатида ҳалок бўлган фарзандини олиб кетаётган фаластинлик. 2023 йил 12 октябр
Mohammed Salem / Reuters / Scanpix / LETA
Ғазо секторидаги энг йирик Ал-Шифо шифохонасида ярадор болакай. 2023 йил 11 октябр
Ali Mahmoud / AP / Scanpix / LETA
Шифо шифохонасидаги ярадор болалар. 2023 йил 11 октябр
Ali Mahmoud / AP / Scanpix / LETA
Ғазо ўққа тутилиши вақтида ҳалок бўлган бола жасадини кўтариб ўтирган фаластинлик. 2023 йил 12 октябр
Mohammed Talatene / dpa / Scanpix / LETA
Ғазо ҳоспиталида жонсиз қизига аза тутаётган аёл, 2023 йил 9 октябр. ЦАҲАЛ ҲАМАС ҳужумига жавобан 9 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторидаги 500 дан ортиқ нишонга зарба йўллаганини маълум қилган. Фаластин маъмурияти ўша кечада авиазарбалар оқибатида Ғазода яшаб келган 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлгани, шундан 91 нафари болалар бўлганини маълум қилган.
Haitham Imad / EPA / Scanpix / LETA
Ғазодаги Ал-Шифо шифохонасидаги ўликхона. 2023 йил 12 октябр
Mahmud Hams / AFP / Scanpix / LETA
Фаластинликлар Ғазо шаҳридаги Ал-Шифо шифохонаси ўликхонасидан ўз қариндошлари жасадларини изламоқда. 2023 йил 12 октябр
Mohammed Abed / AFP / Scanpix / LETA
 Ғазо бўйлаб 11 октябр куни йўлланган авиазарба оқибатлари. Исроил армияси ҳарбий объектлардан ташқари ҲАМАСнинг юқори мартабали аъзоларининг уйларини ҳам нишонга олмоқда.
Fatima Shbair / AP / Scanpix / LETA
Рафаҳдаги уйи харобаларида ўз фарзандлари билан ўтирган фаластинлик. 2023 йил 12 октябр
Said Khatib / AFP / Scanpix / LETA
Фаластинлик ўсмир Ал-Шифо шифохонасидаги бошпанада. 2023 йил 12 октябр
Mohammed Salem / Reuters / Scanpix / LETA
Ғазодаги фаластинлик ўсмирлар сув ғамламоқда. Исроил ҳукумати ҲАМАС ўз қўлидаги гаровларни қўйиб юбормагунича, фаластинликларга инсонпарварлик ёрдами кўрсатилмаслигини маълум қилган. Қамал туфайли Ғазо секторига ичимлик суви, электр ва ёнилғи етказиб берилиши тўхтатилган.
Mohammed Abed / AFP / Scanpix / LETA
Исроил авиазарбаларидан сақланиш учун ўз уйларини тарк этаётган фаластинликлар. Ғазо секторида икки миллион атрофида одам яшайди. Лекин фаластинлик қочқинларни Исроил ҳам, сектор билан жанубда чегарадош бўлган Миср ҳам қабул қилмаяпти.
Abed Rahim Khatib / dpa / Scanpix / LETA
Ғазо шаҳри чеккасидаги Ал-Туфа туманидаги масжид минораси ортида қора тутун. 2023 йил 11 октябр
Mohammed Saber / EPA / Scanpix / LETA

Мавзуга оид