Исроил ҲАМАС ҳужумидан олдин Ғазодаги ғайриоддий фаоллик ҳақида маълумот олган – ОАВ
Исроил армияси вакиллари бунга жиддий эътибор бермагани таъкидланмоқда.
Исроил мудофаа кучлари қўмондонлиги ҲАМАС ҳужумидан бир кун олдин Ғазо секторидаги ғайриоддий фаоллик ҳақида маълумот олган, бироқ бунга эътибор бермаган. Бу ҳақда Исроил матбуотига таяниб Interfax хабар берди.
Қайд қилинишича, Исроил Мудофаа кучлари Бош штаб бошлиғи Ҳерци Ҳа-Леви ва бошқа юқори мартабали қўмондонлар Ғазода «ғайриоддий нарсалар ҳақида сигналлар олинганидан» кейин телефон орқали мулоқот қилишган.
The Times of Israel газетасининг таъкидлашича, қўмондонлар зудлик билан чора кўришнинг ҳожати йўқ, деб ҳисоблаб, муҳокамани эрталаб давом эттиришга қарор қилишган. Шунингдек, улар Ғазо сектори чегарасига қўшимча кучларни жўнатишмаган ва «тревога» эълон қилишмаган.
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняхунинг идораси тўқнашувлар бошлангани ҳақида фақат шанба куни эрталаб соат 6:29 да хабар берилганини, бошқа огоҳлантиришлар бўлмаганини айтди.
7 октябр куни Ғазо секторидан Исроилнинг жанубий ва марказий ҳудудларига ракета ҳужумлари уюштирилди. Шундан сўнг, юк машиналари ва парапландаги фаластинлик жангари гуруҳлари Ғазодан Исроил ҳудудига кириб бориб, қисқа вақт ичида бир қатор аҳоли пунктлари ва ҳатто ҳарбий базаларни назорат остига олди. Бунга жавобан Исроил мудофаа кучлари «Темир қиличлар» операцияси бошланганини эълон қилди. Исроил расмийлари мамлакат уруш ҳолатида эканлигини расман эълон қилди.
Мавзуга оид
19:34 / 25.11.2024
ОАВ: Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
16:57 / 25.11.2024
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
15:51 / 25.11.2024
Иорданиядаги Исроил элчихонаси яқинида отишма юз берди
09:56 / 25.11.2024