Австралия парламентида «аборигенлар овози» бўлмайди
Аҳолининг кўпчилиги референдумда бунга қарши овоз берди.
Австралия аҳолисининг аксарияти (60 фоиз) ҳукумат тузилмаларида материк туб аҳолисини ифодаловчи махсус орган ташкил этилишига қарши овоз берди. Референдум натижалари News.com.au томонидан эълон қилинди.
Ташаббус лойиҳасида «Туб аҳоли овози» ишчи номи остида маслаҳат органи ташкил этилиши, унинг фаолияти Австралия конституциясида мустаҳкамланиши режалаштирилган эди. Лойиҳа муаллифлари орган маҳаллий халқлар ҳаётига дахлдор бўлган қарорлар билан боғлиқ бўлган парламент мажлислари ва вазирлар маҳкамаси мажлисларида иштирок этиши, мамлакатни бирлаштириб, аборигенлар ва мустамлакачилар авлодлари ўртасидаги келишмовчиликларга чек қўйишини айтишганди.
Лойиҳани тасдиқлаш учун олти штатдан тўрттасида кўпчилик овоз тўпланиши керак эди. Бироқ, барча штатлар унга қарши овоз берди.
Маҳаллий аҳоли вакилларига референдум ўтказишга ваъда берган Австралия бош вазири Энтони Албаниз австралияликларнинг танловини ҳурмат қилишини айтди. Унинг сўзларига кўра, энди расмийлар туб аҳолини мамлакат сиёсий ҳаётига жалб қилишнинг бошқа йўлини излайди.
Мавзуга оид
18:15 / 21.11.2024
Австралияда 16 ёшдан кичкиналар ижтимоий тармоқлардан фойдаланиши чекланади. Технологик компанияларга катта жарималар таҳдид солмоқда
18:59 / 11.11.2024
Император пингвини илк бор Австралия соҳилларига қадар сузиб борди
22:21 / 09.11.2024
Австралия пляжларида очликдан қийналган минглаб бўронқушлар жасади пайдо бўлди
23:05 / 07.11.2024