Франция «ҳужумга фавқулодда шайлик ҳолатига» ўтди
Франция шу пайтгача «кучли хавфсизлик – ҳужум хавфи» даражасида эди, бу - террорчилик таҳдидига юқори даражада тайёргарлик кўришдир.
Францияда 13 октябр, жума куни кечқурун ҳукумат қарори билан Vigipirate терроризмга қарши тайёргарлик режаси «ҳужумга фавқулодда шайлик» даражасига кўтарилди.
Франциянинг France Internationale (RFI) медиакомпанияси тушунтиришича, бу чора Исроил ва Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи ўртасида давом этаётган ҳарбий можаро фонида ва ёш йигитнинг Аррасда Gambetta лицейи ходимларига пичоқ билан ҳужум қилганидан кейин қабул қилинган. Ҳужумда бир ўқитувчи ҳалок бўлди ва яна икки киши яраланди.
Франция бош вазири Элизабет Борн қарорни эълон қилишдан аввал Елисей саройида мамлакат президенти Эммануэл Макрон иштирокида хавфсизлик йиғилиши бўлиб ўтди. Vigipirate режасининг «ҳужумга фавқулодда шайлик» даражаси терактдан сўнг ёки аниқланган террористик гуруҳ фаол бўлганда дарҳол фаоллашиши мумкин, деб тушунтиради RFI.
Жамоат жойлари хавфсизлиги устидан назорат кучайтирилди
Франция хавфсизлик кучларининг бундай тайёргарлиги нафақат ресурсларни сафарбар қилиш, балки инқирозли вазиятда фуқароларни ҳимоя қила оладиган ахборотни тарқатиш имконини ҳам беради, деди мамлакат ИИВ раҳбари Жералд Дарманен. Унинг сўзларига кўра, энди «яна бир неча минг киши (жамоат жойларини терроризм таҳдидидан ҳимоя қилиш бўйича Sentinelle операциясида иштирок этаётган ҳарбий хизматчилар орасидан) полиция ва жандармерияга савдо марказларини назорат қилиш ва аҳолини ҳимоя қилишда ёрдам бериш учун сафарбар этилади».
TF1 телеканалида чиқиш қилган Дарманен, шунингдек, Аррасдаги пичоқли ҳужум билан Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги ҳарбий қарама-қаршилик ўртасидаги «шубҳасиз» алоқага эътибор қаратди. «Бизда мавжуд бўлган маълумотларга кўра, афсуски, Яқин Шарқда содир бўлаётган воқеалар билан алоқаси бор», - деди вазир.
Франция шу пайтгача «кучли хавфсизлик – ҳужум хавфи» даражасида эди, бу - террорчилик таҳдидига юқори даражада тайёргарлик кўришдир.
Аррасдаги лицей ходимларига пичоқ билан ҳужум
Rfi рус тилидаги нашри француз ОАВга таяниб ёзишича, Аррасдаги лицей ходимларига пичоқ билан ҳужум уч йил аввал Gambetta лицейида таҳсил олган 20 ёшли Россия фуқароси Муҳаммад Могушков томонидан амалга оширилган. Таъкидланишича, у француз полициясига яхши таниш эди. Ҳужум арафасида у текширув учун тўхтатилган, аммо Могушковни қўлга олиш учун асос топилмаган.
Le Monde газетасининг ёзишича, Могушков Франция разведка хизматлари FSPRT рўйхатида бўлган, бу рўйхатга радикаллашишда гумон қилинганлар киради. Могушковнинг акаси 2019 йилда 17 ёшида Страсбургда қўлга олинган, деб ёзади нашр. У полиция ходимларини ўлдиришни режалаштирган ИШИД ташкилоти тарафдорлари бўлган бешта ячейканинг бир қисми бўлган.
Le Monde'нинг Ички ишлар вазирлигидаги манбасига кўра, у Россия фуқаролигига эга, 2003 йилда Россияда туғилган ва 2008 йилда Францияга кўчиб ўтган.
Айни пайтда, Чеченлар ассамблеясининг Европадаги вакили Шамил Албаков RFI'га берган изоҳида Могушков чеченистонлик эмас, балки Ингушетиядан эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:05 / 22.11.2024
Франциядаги музейдан 7 млн евролик заргарлик буюмлари ўғирлаб кетилди
13:52 / 20.11.2024
Франция Ўзбекистонда француз тилини ўргатиш жараёнини йўлга қўяди
23:35 / 15.11.2024
Франция прокуратураси маданият вазирини судга топширишни талаб қилди
20:58 / 12.11.2024