Жаҳон | 13:58 / 15.10.2023
16003
6 дақиқада ўқилади
Черниҳивдаги вайроналар ва Донбассдаги рус артиллериячилари. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 598-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Қрим кўприги фаолияти тўлиқ тикланди, деб хабар берди РФ вице-премьери Марат Хуснуллин. Кенг кўламли уруш бошланганидан буён Қрим кўпригида икки портлаш рўй берган — 2022 йил 8 октябр ва 2023 йил 17 июл кунларида. Портлашлар Украина хавфсизлик хизмати томонидан уюштирилган.
- Сочи яқинида, Қора денгиз ҳудудида икки дрон уриб туширилди. Шаҳар ҳудудида вайронгарчиликлар ва жабрланганлар бўлмаган.
- Қўшма Штатлар биринчи марта Шимолий Кореяни Россияга қурол етказиб беришда тўғридан тўғри айблади. Оқ уй маълумотига кўра, 7 сентябрдан 1 октябрга қадар Россия байроғи остида сузган кемалар КХДР ўқ-дорилари юкланган мингдан ортиқ контейнерни Россия портига олиб келган, юклар бу ердан Россия ҳарбий омборларига олиб кетилган.
- Россия армияси шарқий фронтнинг бир неча участкаларида, биринчи навбатда — Авдийивка ҳудудида интенсив ҳужум қилишда давом этмоқда. Икки томондан келаётган хабарларга кўра, Россия қўшини сўнгги кунларда артиллерия ва авиациядан ёппасига зарбалар йўллаган ва Авдийивкадаги украин гуруҳини қуршаб олиш мақсади доирасида шимолий қанотда бир неча юз метрга илгарилаган, аммо ҳозирча фронт чизиғида жиддий ўзгариш кузатилмаяпти. Россиялик ҳарбийлар Авдийивкадан ташқари шимолдаги Купянск атрофида ва жанубдаги Марйинка ҳудудида фаол ҳужум қилмоқда.
- Украина ҳарбийлари ва ғарб разведкаси Запорижжя областининг Токмак шаҳрини Украина қуролли кучларининг яқин ҳафталардаги юриши учун реал мақсад деб ҳисоблашмоқда.
- Конгресс АҚШга бир вақтнинг ўзида Хитой ва Россияга қарши кечадиган урушга тайёрланишни тавсия қилди.
Измайил ўққа тутилиши оқибатлари
Черниҳивдаги ҳаёт
Черниҳив кенг кўламли босқиннинг илк кунлариданоқ россияликлар томонидан ўққа тутилган. The New Yorker маълумотига кўра, уруш бошида шаҳарда кунига ўртача 50 киши ҳалок бўлган. Черниҳив аҳолисининг тахминан учдан икки қисми 23 мартга қадар шаҳарни тарк этганди — ўша куни сўнгги кўприк бузиб ташланган ва эвакуация тўхтаганди. Мэр Владислав Атрошенконинг сўзларига кўра, шаҳарнинг айрим районлари 70 фоизга вайрон бўлган.
Фронт яқинидаги Велика Новосилка ҳаёти
Донбассдаги россиялик артиллериячилар
Мавзуга оид
17:32
Киев ва Москва ўртасидаги тинчлик музокаралари: у қандай кўринишда бўлиши мумкин?
16:11
Фронтдаги вазият: РФ қуролли кучлари кутилмаганда Украинанинг яна бир «қалъаси» штурмини бошлади
22:59 / 26.11.2024
Украина – Жанубий Корея: кутилмаганда пайдо бўлган иттифоқ
19:07 / 26.11.2024