Франция Эронни Яқин Шарқдаги вазиятни кескинлаштирмаслик ҳақида огоҳлантирди
ҲАМАС ҳаракатини очиқдан-очиқ қўллаб-қувватлаётган Эрон ҳукумати Исроилга Ғазо секторига ҳужумларни давом эттирса, «оқибатлар» билан таҳдид қилган.
Франция президенти Эммануэл Макрон эронлик ҳамкасби Иброҳим Раисий билан телефон орқали суҳбатда уни Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасидаги зиддиятни кучайтирмаслик ҳақида огоҳлантирди. Бу ҳақда 15 октябр, якшанба куни Елисей саройи маълум қилди.
«Республика президенти президент Раисийни можаронинг ҳар қандай авж олиши ёки тарқалишидан, айниқса Ливан масаласида огоҳлантирди. Унинг «Ҳизбуллоҳ» ва ҲАМАС билан алоқаларини инобатга олган ҳолда, Эрон бу борада масъулиятни ўз зиммасига олади», - дея маълум қилди Франция давлат раҳбари матбуот хизмати. Теҳрон «минтақавий вазият кескинлашишининг олдини олиш учун ҳамма нарсани қилиши керак», дея қўшимча қилди Париж.
Эрон Исроилга ҲАМАС томонида урушга кириши билан таҳдид қилди
Аввалроқ ҲАМАС ҳаракатларини очиқ қўллаб-қувватлаётган Эрон Исроилни Ғазо секторига ҳужумларини давом эттирса, «оқибатлар» тўғрисида огоҳлантирган эди. Теҳрон жамоатчиликни огоҳлантирди ва БМТ каналлари орқали Исроилга шахсий хабар юборди, унда агар Исроил Ғазо секторида ҲАМАСни йўқ қилиш кампаниясини давом эттирса, можарога аралашиши мумкинлиги ҳақида маълум қилди, деб ёзади The Jerusalem Post.
Эрон ташқи ишлар вазири Ҳусайн Амир Абдуллоҳийян яқинда Ливанда БМТнинг Яқин Шарқдаги вазиятга ечим топиш бўйича координатори Тор Веннесланд, кейин эса Қатарда ҲАМАС етакчиси Исмоил Ҳания билан учрашди. Иккинчи учрашувда Исроилга ҳужум қилиш ва ҳаракат мақсадларига эришиш учун ҳамкорликни давом эттириш муҳокама қилинди, дея қайд этди The Jerusalem Post ҲАМАС баёнотига таяниб.
Мавзуга оид
18:32 / 25.11.2024
Le Monde: Европа мамлакатлари яна Украинага қўшин юбориш эҳтимолини муҳокама қилмоқда
15:45 / 25.11.2024
Ўзбекистон ва Эрон инновацион маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини муҳокама қиляпти
09:02 / 25.11.2024
Эрон ўз ядро дастури бўйича музокаралар ўтказади
19:58 / 24.11.2024