Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳарорат юқори бўлган вақтда йўлларда юк ташувчи транспорт ҳаракатига мавсумий чеклов ўрнатилади
Бу – йўл хўжалиги соҳасига оид янги президент қарорида кўзда тутилган. Қарорга кўра, шунингдек, М39 “Тошкент – Термиз” йўлининг “Тошкент – Чиноз” йўналишидаги 817 – 827 км қисмини хорижий технологиялар ва халқаро стандартлар асосида цемент-бетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.
“Йўл хўжалиги соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
2024 йил 1 январдан:
- автомобил йўлларида бажариладиган иш турлари қуриш ва реконструкция қилиш, таъмирлаш ҳамда сақлашдан иборат бўлади;
- лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш, йўл-қурилиш ишларини амалга ошириш, шунингдек, уларни қабул қилиб олишда ҳажм ва сифат кўрсаткичларини назарда тутадиган тизим (“ҳажм услуби”) жорий этилади;
- автомобил йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш ишлари якунланган объектларнинг асосий конструктив элементлари бўйича камида уч йиллик кафолатли хизмат қилиш муддати жорий қилинади;
- йилнинг ҳарорат юқори бўлган вақтларида автомобил йўлларида юк ташувчи транспорт воситалари ва автопоезд (тиркама)ларнинг (махсус транспорт воситаларидан ташқари) ҳаракатланишига мавсумий чекловлар ўрнатилади.
Халқаро аҳамиятдаги М39 “Тошкент – Термиз” автомобил йўлининг “Тошкент – Чиноз” йўналишидаги 817 – 827 км қисмини илғор хорижий технологиялар ва замонавий халқаро стандартлар асосида цемент-бетон қоплама қурган ҳолда реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилади.
2023 йил 31 декабргача давлат бюджети маблағлари ҳисобидан автомобил йўллари, кўприклар ва сунъий иншоотларни лойиҳалаштириш (шу жумладан, техник-иқтисодий асосларини ишлаб чиқиш), қуриш ва реконструкция қилиш бўйича лойиҳа-қидирув ҳамда қурилиш-пудрат ташкилотларини “Шаффоф қурилиш” миллий ахборот тизимида баҳолаш мезонлари такомиллаштирилади.
Мавзуга оид
14:30 / 27.05.2025
Пойтахт бош режаси интерактив харитада: унда нималар акс этган?
22:06 / 13.05.2025
Тошкентдаги кўчалардан бири автомобиллар ҳаракати учун 2 кунга ёпилади
17:21 / 28.04.2025
“Чуқурларга тўла кўча” – Фарғона шаҳри марказидаги абгор йўл қачон таъмирланади?
14:51 / 12.04.2025