Ўзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
Сенат раиси Танзила Норбоева Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) минтақавий бюроси директори билан учрашди.
Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева 16 октябр куни Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) минтақавий бюроси директори Михаил Пушкин билан учрашди.
Мулоқот чоғида меҳнат муносабатлари тизимини такомиллаштириш бўйича янги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида меҳнат шароитларини яхшилаш бўйича ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ўзбекистон ХМТ кўмаги билан БМТ Бош котибининг «Иш ўринлари яратиш ва адолатли ўтиш учун умумий ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича глобал тезлаткич» ташаббусида биринчи мамлакат сифатида эътироф этилгани алоҳида қайд қилинди. Айни пайтда Ўзбекистонда мазкур механизмнинг барча элементлари амалиётга жорий этилмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти билан ҳамкорликда қабул қилинган Ўзбекистонда муносиб меҳнат бўйича 2021-2025 йилларга мўлжалланган дастур, меҳнат соҳасидаги ҳамда ишлаб чиқариш ва техник йўналишлардаги халқаро стандартларни мамлакат иқтисодиётига кенг татбиқ этиш бўйича кўрилаётган чоралар муҳим ўрин тутмоқда.
Шунингдек, суҳбат давомида муносиб меҳнат шароитларини яратиш, меҳнат соҳасига халқаро стандартларни жорий этиш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида Ўзбекистон ва ХМТ ўртасида изчил ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашга, биргаликда амалга ошириладиган лойиҳалар юзасидан маслаҳатлашувларни фаоллаштиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
16:12 / 22.11.2024
Танзила Норбоева Россияда МДҲ давлатлари Парламентлараро Ассамблеясида иштирок этди
13:56 / 19.11.2024
Танзила Норбоева Сенат раиси лавозимига қайта сайланди
18:37 / 17.11.2024
Ҳудудлардан сайланган сенаторлар эълон қилинди
13:10 / 17.11.2024