Шавкат Мирзиёев Пекинга етиб борди
Ташриф доирасида 17-18 октябр кунлари давлат раҳбари Хитой раиси билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпиннинг таклифига биноан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга амалий ташриф билан Пекин шаҳрига келди.
“Шоуду” халқаро аэропортида давлат раҳбарини ХХР фавқулодда вазиятлар вазири Ван Сянси ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Олий мартабали меҳмонлар шарафига икки мамлакат давлат байроқлари кўтарилди, фахрий қоровул саф тортди.
Ташриф доирасида 17-18 октябр кунлари давлат раҳбари ХХР раиси Си Цзинпин ва Хитой халқ сиёсий маслаҳат кенгаши раиси Ван Хунин билан музокаралар, бошқа икки томонлама учрашувлар ўтказиши режалаштирилган.
Ўзбекистон етакчиси “Бир макон, бир йўл” халқаро форумининг очилишида иштирок этади ва ялпи сессиясида нутқ сўзлайди.
Мавзуга оид
20:44 / 11.10.2024
Хитойнинг чангютгич-роботлари тўсатдан ўз эгаларини қувиб, сўкинишни бошлади
17:18 / 11.10.2024
Хитой Марказий банки раисининг собиқ ўринбосари пора олгани учун ўлимга ҳукм қилинди
10:30 / 09.10.2024
Хитойлик олимлар Марс атмосферасидан энергия ишлаб чиқарадиган батареяни яратди
20:47 / 08.10.2024