Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«2024 йилда 10 млн сайёҳни қабул қилишни мақсад қилганмиз» — Азиз Абдуҳакимов
Самарқандда бугун Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) Бош ассамблеясининг очиқ сессияси бошланди. Сессияни очиб берган вазир Азиз Абдуҳакимов жорий йилда Ўзбекистонга келган хорижлик туристлар сони 2016 йилга нисбатан 5 баробарга ўсганига эътибор қаратди.
Ўзбекистон Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов тадбирни мезбон сифатида очиб берди.
«2022 йилда дунё бўйлаб деярли 1 млрд одам саёҳат қилган. Бу пандемиядан олдинги давр кўрсаткичларининг 66 фоизини ташкил қилади. Жорий йилда Ўзбекистон 7 миллион халқаро сайёҳни қабул қилишни кутмоқда. Бу 2016 йилдаги кўрсаткичлардан беш баробар кўп. Келгуси йилда биз 10 миллион сайёҳни қабул қилишни мақсад қилганмиз», — деди вазир.
UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили жаҳон бўйлаб туризмни пандемиядан аввалги даражага олиб чиқиш, янги чақирувлар, йўналишлар ва тенденциялар ҳақида чиқиш қилди.




Мавзуга оид
17:13 / 27.05.2025
Ўзбекистон Россия фуқароларининг мамлакатга киришини енгиллаштириши мумкин
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
12:13 / 21.05.2025