“Даҳшатли зўравонлик” — Ўзбекистон Ғазодаги касалхонага уюштирилган ҳужумни қоралади
“Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз”, дейилади Ўзбекистон ТИВ баёнотида. Ўзбекистон можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ва ўт очишдан тийилишга чақирди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Ғазодаги касалхонага қилинган ҳужумни кескин қоралашини маълум қилди.
“Ғазо секторидаги “Ал-Аҳли” касалхонасига уюштирилган ҳаво ҳужуми оқибатида кўплаб инсонлар ҳалок бўлгани ҳақидаги хабарни чуқур қайғу билан қабул қилдик.
Бу даҳшатли зўравонлик ҳаракатини кескин қоралаймиз ва буни халқаро гуманитар ҳуқуқнинг қўпол бузилиши деб ҳисоблаймиз”, – дейилади ТИВ баёнотида.
Ўзбекистон томони вафот этганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирган ҳолда, можаро томонларини зудлик билан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга ҳамда ўт очишдан тийилишга чақирди.
17 октябрдан 18 октябрга ўтар кечаси Ғазо секторида “Ал-Аҳли ал-Маъданий” баптистлар шифохонаси Исроил томонидан авиазарбага учради. Фаластин томони маълумотига кўра, зарба натижасида тинч аҳоли вакилларидан камида 500 киши ҳалок бўлган.
Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС ҳаракати ҳужумда Исроилни айблади. Исроил томони воқеа “Ислом жиҳоди” гуруҳининг муваффақиятсиз ракета учириши сабаб рўй берганини билдирди, гуруҳ буни рад этди.
БМТ бош котиби Антониу Гутерриш ҳужумни “энг кучли тарзда” қоралади. Европа кенгаши раҳбари Шарл Мишел ҳам ҳужумни халқаро ҳуқуқнинг бузилиши деб атади.
Қатор давлатларда ҳужум муносабати билан норозилик намойишлари бўлиб ўтмоқда.
Мавзуга оид
19:34 / 25.11.2024
ОАВ: Исроил Ливанда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди
16:57 / 25.11.2024
БААда исроиллик роҳибнинг ўлимида гумонланаётган ўзбекистонликлар ушланди
15:51 / 25.11.2024
Иорданиядаги Исроил элчихонаси яқинида отишма юз берди
09:56 / 25.11.2024