Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ҲАМАС Исроил ҳужумларини тўхтатиш эвазига гаровга олинганларни озод қилишга ваъда берди — ОАВ
Агар Исроил бу шартни бажарса, гаровга олинганлар бир соат ичида озод этилиши мумкин, деди ҲАМАС вакили.
Агар Исроил армияси Ғазо секторига берилаётган зарбаларни тўхтатса, ҲАМАС гаровга олинган фуқароларни дарҳол озод қилишга тайёр. Бу ҳақда ҲАМАС ташкилотининг исмини ошкор қилмаган юқори мартабали мулозими NBC News телеканалига айтган.
Агар Исроил бу шартни бажарса, гаровга олинганлар бир соат ичида озод этилиши мумкин, деди ҲАМАС вакили.
Шу билан бирга, ҲАМАС гаровда ушлаб турилган ҳарбийлар озод қилиниши учун Исроил қамоқхонларидаги барча фаластинликларнинг қўйиб юборилишини истамоқда.
ҲАМАС вакили сўзларига кўра, АҚШ ва Исроил гаровдаги фуқароларнинг озод қилиш шартларидан хабардор, чунки ҲАМАС бу шартларни баъзи араб давлатлари етакчилари билан суҳбатда ошкор қилган.
Мавзуга оид
13:59 / 28.05.2025
Германия расмийлари Исроилнинг Ғазодаги ҳаракатларини танқид қилди
11:33 / 27.05.2025
Уиткофф: Ҳамас Исроил билан сулҳ бўйича келишувни рад этди
20:40 / 26.05.2025
Уиткофф ҲАМАС ўт очишни тўхтатишга тайёр деган даъволарни рад этди
19:43 / 26.05.2025