Ўзбекистон | 08:08 / 18.10.2023
7785
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда ерёнғоқнинг янги нави яратилди

Ушбу нав ҳосилдорлиги 6,5 тоннани ташкил этади.

Фото: Видеодан кадр

Ўзбекистонда ерёнғоқнинг янги нави яратилди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги маълум қилди.

Тошкент давлат аграр университети Мева-сабзавотчилик ва узумчилик факултети профессори, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Махфират Аманова 17 йил давомида ерёнғоқнинг янги турини яратиш устида бир қатор илмий изланишлар олиб борди.

Олима ерёнғоқнинг дунё бозори ва маҳаллий деҳқон фермер хўжаликларининг талабларини қондира оладиган эртапишар, серҳосил, йирик қизил уруғли, уруғи таркибида мой ва оқсил миқдори юқори бўлган «Лидер» навини яратишга ва давлат реестрига киритишга муваффақ бўлди.

«Лидер» навли ерёнғоқ Америка, Ҳиндистон ва Хитой навлари билан тўлиқ рақобатлаша олади. Ушбу нав ҳосилдорлиги 6,5 тоннани ташкил этади.

Мавзуга оид