Жаҳон | 16:01 / 18.10.2023
23574
6 дақиқада ўқилади

Яқин Шарқ, Европа ва АҚШда минглаб кишилар фаластинликларни қўллаб кўчаларга чиқди. Фотосуратлар

17 октябр куни кечқурун Ғазо секторидаги Ал-Аҳли шифохонаси ҳудудига ракета зарбаси келиб тушди, бу ерни отишмалар туфайли ўз уйларини тарк этган фаластинликлар ҳам бошпана қилганди. ҲАМАС раҳбарияти юзлаб қурбонлар ҳақида хабар бериб, бунда Исроил мудофаа армиясини айблаган. ЦАҲАЛ эса шифохона ҳудудини вайрон қилган ракета Исроил ҳудудини ўққа тутишга ҳаракат қилган «Ислом жиҳоди» гуруҳи томонидан учирилганини даъво қилган. Ғазо секторидаги шифохонада юзлаб кишилар ҳалок бўлгани ҳақида хабарлар тарқалиши билан Туркия, Иордания, Миср, Тунис, Сурия, Ливан, Яман, Эрон ва бошқа кўплаб мамлакатларда Исроил ва АҚШ элчихоналари атрофида оммавий намойишлар бошланди. Фаластинни қўллаб-қувватлаш акциялари нафақат аҳолисининг катта қисми мусулмонлар бўлган мамлакатларда, балки ғарбдаги Испания, Германия ва Америка Қўшма Штатларида ҳам ўтказилди.

Истанбул, Туркия

Исроил консулхонаси биноси атрофида бир неча минг киши йиғилган
Emrah Gurel / AP / Scanpix / LETA
Исроил миллий хавфсизлик кенгаши Туркияда исроилликларга ҳужум қилиниши хавфи юқори эканини маълум қилиб, мамлакат фуқароларини зудлик билан бу ерни тарк этишга чақирган.
Burak Kara / Getty Images
Консулхонага мушаклар ташланган, айрим намойишчилар дипломатик миссия ҳудудига бостириб киришга уринган. NBC News хабарига кўра, турк полицияси бунга йўл қўймаслик учун сув пуркагич ва кўзни ёшлантирувчи газ қўллаган.
Burak Kara / Getty Images
Исроилнинг Истанбулдаги консуллиги атрофидаги акциядан ташқари, Американинг «Макдоналдс» ресторанига ҳужум уюштирилган.
Burak Kara / Getty Images

Байрут, Ливан 

Байрут марказида фаластинликларни қўллаб-қувватлаш учун ўтказилган акцияда минглаб кишилар тўпланди.
Anwar Amro / AFP / Scanpix / LETA
Намойишчилар АҚШ элчихонасига келишди. Улар Фаластинни қўллаб-қувватловчи шиорлар айтишган.
Joseph Eid / AFP / Scanpix / LETA
Ўзи билан Фаластин байроқларини олиб келган намойишчилар уларни Америка элчихонаси деворларига илиб қўйишган.
Zohra Bensemra / Reuters / Scanpix / LETA
Ливанда катта таъсирга эга бўлган «Ҳизбуллоҳ» Ғазодаги шифохонага зарба берилишига жавобан «ғазаб куни» эълон қилган.
Joesph Eid / AFP / Scanpix / LETA
АҚШнинг Байрутдаги элчихонаси атрофида йиғилган намойишчилар ва полициячилар ўртасида тўқнашув юзага келган. Полиция уларни тарқатиш учун махсус воситаларни қўллаган.
Joseph Eid / AFP / Scanpix / LETA
Ливан ва Исроил ўртасида дипломатик алоқалар ўрнатилмагани туфайли мамлакат пойтахти Байрутда Исроил элчихонаси йўқ. Акциялар АҚШ элчихонасидан ташқари Франциянинг Байрутдаги элчихонаси ва БМТнинг Ғарбий Осиё бўйича иқтисодий ва ижтимоий комиссияси штаб-квартираси олдида ҳам ўтказилди.
Bilal Hussein / AP / Scanpix / LETA

Наблус ва Рамаллоҳ, Иордан дарёси Ғарбий соҳили

Иордан дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Наблус шаҳрида, бу ерда ҳокимият Маҳмуд Аббос раҳбарлигидаги ФАТҲ ҳаракати қўлида, намойишчилар Ғазо секторини назорат қилувчи ҲАМАС байроқларини кўтариб чиқишган.
Zain Jaafar / AFP / Scanpix / LETA
Рамаллоҳда намойишчилар ёнувчи модда солинган бутилкалар ва тошлар улоқтириб, йўлларни тўсишга ҳаракат қилди
Issam Rimawi / Anadolu / Vida Press

Работ, Марокаш 

Марокаш пойтахти Работдаги акция парламент биноси олдидаги майдонда ўтказилди. Намойишчилар Исроил байроқларини ёқишди.
Jalal Morchidi / EPA / Scanpix / LETA

Теҳрон, Эрон 

Американинг ҳам, Исроилнинг ҳам дипломатик миссияси мавжуд бўлмаган Эрон пойтахтида намойишчилар Франция элчихонасига келишди. Унинг деворларига Исроилга қарши шиорлар ёзиб кетилди.
Abedin Taherkenareh / EPA / Scanpix / LETA
Теҳронда намойишчилар Буюк Британия элчихонаси олдида ҳам тўпланган.
Abedin Taherkenareh / EPA / Scanpix / LETA
Франциянинг Эрондаги элчихонаси томон тухумлар улоқтирилди.
Atta Kenare / AFP / Scanpix / LETA

Тунис 

Тунисда ҳам намойишчилар Франция элчихонаси олдига келишди. Улар Фаластинни қўллаб-қувватлаб, Исроил ва АҚШга қарши шиорлар айтишди. Намойишлар туфайли АҚШ Давлат департаменти Америка фуқароларини ўта огоҳ бўлишга, намойишлар ўтказилаётган ва одамлар тўпланган жойлардан узоқроқ бўлишга, шунингдек «сафар режаларини ўзгартиришга тайёр бўлиш»га чақирди.
Fethi Belaid / AFP / Scanpix / LETA
Франция элчихонаси атрофидаги тўсиқлардан ўтишга уринаётган намойишчилар
Yassine Gaidi / Anadolu / Vida Press

Берлин, Германия 

Берлинда фаластинликларни қўллаб-қувватловчи намойишлар тақиқланганига қарамай, Бранденбург дарвозаси олдида намойиш ўтказилди. DW акция иштирокчилари ва полициячилар ўртасида тўқнашувлар рўй бергани ҳақида хабар берган. Берлиннинг Нойкёлн туманида намойишчилар кўчаларни «ёндирилган буюмлар» билан тўсган ва етиб келган полициячиларни тошбўрон қилган.
Omer Sercan Karkus / Anadolu / Vida Press

Жирона, Испания

Айирмачилик ҳаракати кучли бўлган Каталониянинг Жирона шаҳридаги намойишга 500 дан ортиқ киши йиғилди.
Gloria Sanchez / Contacto / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Норозилик акцияси иштирокчилари Жирона мэрияси балконига йиғилди.
Gloria Sanchez / Contacto / ZUMA Press / Scanpix / LETA
Жирона мэриясида Фаластин байроғи ва «Фаластинга озодлик» ёзуви туширилган баннер осиб қўйилди.
Gloria Sanchez / Contacto / ZUMA Press / Scanpix / LETA

 АҚШ

Вашингтон марказидаги акцияда ҳам Фаластин, ҳам Исроилнинг тарафдорлари бир вақтнинг ўзида тўпланди. Воқеа жойида олинган суратларда кўриш мумкинки, Исроил томонида бўлган намойишчилар сони фаластинликларни қўлловчилар сонидан анча кам бўлган.
Spencer Platt / Getty Images / AFP / Scanpix / LETA
Ню-Йоркда намойишчилар намойишга чиққанларнинг қўлларидаги плакатларда «Дарёдан денгизгача Фаластин» ёзуви акс этган.
Fatih Aktas / Anadolu / Vida Press

Мавзуга оид