Ўзбекистон | 15:45 / 19.10.2023
19568
1 дақиқада ўқилади

Дилшод Раҳимов янги лавозимга тайинланди

Дилшод Раҳимов Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорига биринчи ўринбосар бўлди. У бунгача Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи эди.

Фото: Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

Ўзбекистон президентининг тегишли қарори билан Дилшод Фахриевич Раҳимов Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар қилди.

Дилшод Раҳимов 1978 йилда туғилган. 2002 йил Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. 2010 йилдан Бош прокуратура ҳузуридаги департаментда, Департамент органларида турли лавозимларда, 2012 йилдан Бош прокуратура бўлим прокурори, катта прокурори, бошқарма катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.

2019 йил январидан Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти бошлиғи лавозимида иш бошлаганди.

Бундан олдинроқ унинг ўрнига Шамсиддин Соҳибназаров мазкур департамент раҳбари этиб тайинлангани хабар қилинганди.

Мавзуга оид