Минскда «Беларус–Ўзбекистон» дўстлик жамияти ташкил этилди
Беларус Хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти таркибида «Беларус–Ўзбекистон» дўстлик жамияти ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Дўстлик уйида бўлиб ўтган таъсис йиғилишида Беларус ва Ўзбекистон ўртасида ўрнатилган дўстона ҳамда ишончли муносабатлар муҳимлиги таъкидланди. Бундан ташқари, алоқалар кўп йўналишларда ривожланмоқда.
Йиғилишда Беларус Хорижий давлатлар билан дўстлик ва маданий алоқалар жамияти раиси Нина Иванова ушбу жамиятнинг ташкил этилиши Ўзбекистон маданияти, тарихи ва анъаналари билан яқиндан танишиш учун кенг кўламли тадбирларни амалга ошириш имконини беришини таъкидлади.
«Беларус Ўзбекистоннинг дунё мамлакатлари билан алоқаларида алоҳида ўрин тутади. Мамлакатларимиз ўртасидаги масофа жуғрофий жиҳатдан узоқ бўлишига қарамай, Ўзбекистон ва Беларус ҳамкорлиги жадал ривожланмоқда. Икки дўст мамлакат халқларини жуда яқин ва умумий жиҳатлар боғлаб туради», - деди йиғилишда Ўзбекистоннинг муваққат ишлар вакили Раҳматулла Назаров.
Мавзуга оид
20:52 / 20.11.2024
Лукашенко яна 32 нафар сиёсий маҳбусни афв этди
01:38 / 19.11.2024
Лукашенко 21 нафар собиқ кучишлатар тизимлар вакилларини унвонидан маҳрум қилди
20:18 / 16.11.2024
Лукашенко Беларус уйсизлар ва текинхўрлар билан «жиддий курашиши»ни айтди
20:49 / 11.11.2024