Риши Сунак Исроилга келди
Буюк Британия бош вазири Риши Сунак Тел-Авивга келиб қўнди. У бу ерда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу ва президент Исҳоқ Герцог билан учрашмоқчи.
Буюк Британия бош вазири матбуот хизмати хабар беришича, Сунак Исроил расмийлари билан Ғазо сектори учун инсонпарварлик ёрдами етказиб бериш ва анклав аҳолисини хавфсиз ҳудудга кўчириш масалаларини муҳокама қилмоқчи.
Британлар бош вазири Тел-Авив аэропортида ўзини қарши олган журналистлар қаршисида ҲАМАСнинг Исроилга 7 октябр куни уюштирган ҳужумини «қўрқинчли» теракт деб атаган.
У Буюк Британия Исроилни қўллашини тасдиқлаган.
«Мен бош вазир ва президент билан учрашувларни интиқлик билан кутмоқдаман, улар самарали бўлишига умид қиламан», — деган Сунак.
Британлар бош вазири Тел-Авивга маҳаллий вақт билан соат 09:00 атрофида келиб қўнди. У 18 октябр куни кечқурун Кипрга учганди, у ердан Исроилга йўл олган.
Сунак энди яқин соатлар ичида Исроил раҳбарлари билан учрашиш учун Қуддусга (Иерусалим) йўл олади.
18 октябр куни АҚШ президенти Жо Байден Исроилга ташриф буюрганди. Яқин вақтлар ичида Франция президенти Эммануэл Макрон ҳам келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
22:51 / 22.11.2024
Халқаро жиноят судининг ордери Исроилни нега қўрқитяпти?
14:54 / 22.11.2024
Байден ХЖСнинг Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер беришига муносабат билдирди
17:37 / 21.11.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняҳуни ҳибсга олишга ордер берди
10:31 / 21.11.2024