Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда қонуний вакиллари бўлмаган вояга етмаган шахс Ўзбекистонга қайтарилди
Вояга етмаган Ўзбекистон фуқаросига ватанга қайтиши юзасидан амалий кўмак кўрсатилди.
Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консуллиги кўмагида мураккаб аҳволга тушиб қолган мамлакат фуқароси Россиянинг Узоқ Шарқ минтақасидан ватанга қайтарилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Маълум бўлишича, жорий йил 10 октябр куни Владивостокдаги «Парус надежди» махсус социаллаштириш маркази ходимлари Бош консулликка мурожаат қилиб, 2006 йилда туғилган, вояга етмаган Ўзбекистон фуқароси О.K. қонуний вакилларисиз ҳамда Россия қонунчилигини бузган ҳолда Россиянинг Приморский ўлкасида бўлиб тургани ва мазкур муассасада сақланаётганини билдирган.
Ўзбекистонлик дипломатлар марказ раҳбарияти билан музокаралар олиб боргани натижасида, 13 октябр куни вояга етмаган О.K. тоғаси ҳамроҳлигида Қирғизистонга, сўнгра чегара пости орқали Андижон вилоятига ўтказилиши таъминлангани ҳолда ота-онасининг ҳузурига етказилган.
Мавзуга оид
22:14 / 27.05.2025
«Насаф» «Андижон»ни мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубоги эгаси бўлди
23:01 / 26.05.2025
Андижонда дарахт Cobalt устига қулаб тушди
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
07:50 / 24.05.2025