Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эроннинг Ўзбекистондаги янги элчиси иш бошлади
Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги янги тайинланган элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди.
Бахтиёр Саидов элчини Ўзбекистонда иш бошлагани билан қутлади.
«Эроннинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимига тайинланган Муҳаммад Али Искандарий жанобларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилишдан мамнунмиз. Ўзбекистон-Эрон ўзаро манфаатли ҳамкорлигини кенгайтириш бўйича икки мамлакат ташқи ишлар вазирликлари олдидаги устувор вазифаларни муҳокама қилдик. Жаноб элчига мамлакатимиздаги фаолияти давомида муваффақиятлар тилаймиз», деб ёзди ижтимоий тармоқда Бахтиёр Саидов.
Бундан олдин, 2019-2023 йилларда Ҳамид Найрободий Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига раҳбарлик қилган эди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Кувайт аэропортида Эроннинг дрон зарбаси оқибатида 1 киши вафот эди, ўнлаб инсонлар жароҳатланди
11:30 / 26.05.2025
Самарқанд Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади
20:03 / 23.05.2025
Римда АҚШ ва Эрон ўртасида ядровий дастур бўйича музокаралар бошланди
16:28 / 23.05.2025