Жаҳон | 11:19 / 21.10.2023
6989
3 дақиқада ўқилади

АҚШ Невададаги ядровий полигонда кимёвий портлашни амалга оширди

Невададаги ерости кимёвий портлаши АҚШнинг чет элдаги ядровий портлашларни аниқлаш имкониятларини яхшилашга қаратилган. Кремл вазиятни диққат билан кузатиб бораётганини билдирди.

Фото: Reuters

18 октябр, чоршанба куни АҚШ Ядро хавфсизлиги миллий бошқармаси (NNSA) Невада штатидаги Миллий хавфсизлик ядровий полигонида (Nevada National Security Site) ерости кимёвий портлаш содир этилганини маълум қилди. NNSA’га кўра, синовнинг мақсади - «АҚШнинг бутун дунё бўйлаб паст кучдаги ядровий портлашларни аниқлаш қобилиятини ошириш».

NNSA ядро қуролларини тарқатмаслик бўйича директор ўринбосари Кори Хиндерштейннинг айтишича, бу каби тажрибалар «АҚШнинг ядровий қуролларни тарқатмаслик мақсадларини қўллаб-қувватлаш учун янги технологияларни ишлаб чиқиш бўйича ҳаракатларини илгари суради». «Улар ерости ядровий синов портлашларини аниқлашни яхшилаш орқали глобал ядро таҳдидларини камайтиришга ёрдам беради», деди Хиндерштейн. 

Портлашда радиоактив излагичлардан фойдаланилган 

АҚШ Энергетика вазирлигига кўра, туннел синовида юқори кучга эга кимёвий портловчи моддалар ва радиоактив излагичлардан фойдаланилган. 

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков 20 октябр куни Кремл АҚШнинг ерости кимёвий синовлари билан боғлиқ вазиятни «жуда диққат билан кузатаётганини» айтди. «Бизнинг позициямиз жуда аниқ. Энди де-юре вазият тенглашди: Америка ҳам, Россия ҳам шартномани (Ядровий синовларни тақиқлаш тўғрисидаги шартнома) имзолаган давлатлардир, аммо ҳозир у ҳеч бир давлатда ратификация қилинмаган», - дея Песковнинг сўзларидан иқтибос келтирди «Интерфакс». 

18 октябр куни Россия Давлат думаси Ядровий синовларни тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартнома ратификациясини чақириб олиш тўғрисидаги қонунни иккинчи ва учинчи, якуний ўқишда қабул қилди. 

Ядро синовларини тўлиқ тақиқлаш тўғрисидаги шартнома 1996 йилда БМТ Бош ассамблеяси томонидан қабул қилинган. Ҳужжатни Россия ратификация қилган, АҚШ ва Хитой ратификация қилмаган. СССР охирги ядровий қурол синовини 1990 йилда, АҚШ 1992 йилда ўтказган, Россия эса ҳали бундай синовни ўтказмаган. Ўшандан бери дунёда 10 та синов қайд этилди: 1998 йилда Ҳиндистон ва Покистон иккитадан ўтказган, қолганлари Шимолий Корея томонидан амалга оширилган. 

Мавзуга оид

Эълонлар

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

Turkiston Avenue ТЖМнинг 3-блокида сотувлар бошланди: орзунгиздаги хонадон нархи 100% тўланганда 230 миллион сўмдан бошланади

Yandex Uzbekistan Ўзбекистонда эндиликда бизнес мулоқотларини амалга ошириш учун Юлдуз ва Лола овозларини тақдим этди