Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Италиядаги элчиси ўз миссиясини якунламоқда
Отабек Акбаров 2018 йил август ойида Италияга элчи этиб тайинланганди.
Дипломатик миссияси якунланиши муносабати билан Ўзбекистон элчиси Отабек Акбаров Рим шаҳрида Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазирининг ўринбосари Эдмондо Чириелли билан учрашди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Эдмондо Чириелли дипломатик миссия раҳбарининг беш йиллик фаолиятини ижобий баҳолади ва Италия ТИВ номидан икки томонлама муносабатларни янги босқичга кўтариш, уларга кўп қиррали ва барқарор тус бериш борасидаги саъй-ҳаракатлари учун миннатдорлик билдирди.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг 8-9 июн кунлари Италияга расмий ташрифи чоғида икки давлат ўртасида Стратегик шериклик муносабатларини йўлга қўйиш тўғрисида қўшма декларация қабул қилинганининг аҳамияти таъкидланди.
Шу тариқа Италия Ғарбий Европа давлатларидан биринчи бўлиб Ўзбекистон билан бундай юксак даражадаги алоқаларни ўрнатди. Декларацияга кўра, ташқи ишлар вазирлари даражасида икки томонлама муносабатларнинг сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар йўналишларининг бутун мажмуасини, шунингдек, томонларни қизиқтирган халқаро масалаларни қамраб олувчи Стратегик мулоқот механизми шакллантирилади.
2018 йил август ойида Италияга элчи этиб тайинланган Отабек Акбаров бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Грециядаги элчиси ҳамда республиканинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO), Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш халқаро жамғармаси (IFAD) ва Жаҳон озиқ-овқат дастури (WFP)даги доимий вакили сифатида ҳам фаолият юритган.
Мавзуга оид
14:59 / 27.05.2025
Ўзбекистон–Италия: 33 йиллик муносабатларга назар
10:02 / 26.05.2025
Жоржа Мелони 28-29 май кунлари Ўзбекистонга келади
15:50 / 19.05.2025
Италия 400 та фойдаланишдан чиқарилган зирҳли транспортёрини Украинага беради
19:56 / 13.05.2025