Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркий давлатлар ташкилотида инсон ресурсларини ривожлантириш бўйича барқарор ҳамкорлик йўлга қўйилади
Самарқандда Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарларининг II йиғилиши ўтказилмоқда.
Йиғилишга ТДТга аъзо давлатлар — Ўзбекистон, Озарбойжон, Туркия, Қозоғистон, Қирғизистоннинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралар раҳбарлари, 30 нафарга яқин вакиллари, Ўзбекистондаги вазирлик, идоралар, ҳокимликларнинг кадрлар билан ишлаш бўлинмалар раҳбарлари, хорижий ва маҳаллий ОАВ вакиллари иштирок этди.
Қайд этиб ўтиш керак 2022 йилнинг июл ойида Туркия президенти ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси томонидан Истанбул шаҳрида Туркий давлатлар ташкилотига аъзо ва кузатувчи давлатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идора ва ташкилотлари раҳбарларининг илк йиғилиши ўтказилган эди.
Дастлабки йиғилиш якунлари бўйича Туркий давлатлар ташкилоти доирасида ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, бу каби учрашувларни ҳар йили аъзо мамлакатларнинг бирида ўтказишга келишиб олинган, иккинчи йиғилишини Ўзбекистонда ташкил қилиш таклиф қилинган эди.

Ушбу тадбир давлат хизматини ривожлантиришда салоҳиятли кадрлар захирасини шакллантириш муаммолари, истеъдодли шахсларни давлат хизматига жалб қилишнинг замонавий ва самарали механизмларини муҳокама қилиш ва ўзаро ҳамкорлик учун қулай майдон яратиш мақсадида ташкил этилди.
Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотлар давлат фуқаролик хизмати тизимини илғор хориж тажрибаси асосида ислоҳ қилиш заруратини кўрсатмоқда. Шу ўринда, 2022 йил 8 августда қабул қилинган «Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида»ги қонунни ҳаётга самарали татбиқ этиш учун хориж тажрибасида ўзини оқлаган замонавий механизм ва технологияларни қўллаш кун сайин долзарб масалага айланиб бормоқда.
«Ўзбекистонда президент Ш.Мирзиёев томонидан лгари сурилган ташаббусга кўра маҳаллаларда ишни ташкил қилиш тажрибаси бизда жуда катта қизиқиш уйғотди. Маҳалларда еттилик жорий этилиши тажрибасини ўзбекистонлик кадрлар хизмати соҳасида меҳнат қилаётган ҳамкасбларимиздан ўрганмоқдамиз. Биз Қирғизистонда жорий этган ўз тажрибамиз билан ҳам ўртоқлашдик. Бу автоматлаштирилган ахборот тизими бўлиб, «Тундук» тизимига уланади ва кадрлар бўйича барча информациялар битта жойга тўпланади. Биз ўзимизнинг эҳтимолли ходимларимизнинг иш сифати ва салоҳиятига бир онда баҳо бера оламиз. Туркий тилли давлатлар ўртасида тажриба алмашинуви барчамиз учун фойдали бўлиши шубҳасиз», — деди журналистлар билан суҳбатда Қирғизистондан келган арбоб Худайберган Базарбаев.
Дарҳақиқат, олиб борилаётган ислоҳотларнинг натижадорлиги биринчи навбатда давлат фуқаролик хизматидаги раҳбар кадрларнинг сифат таркибига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлади. Замонавий шароитда раҳбар кадрлар таркибининг барқарорлигини таъминлаш ва сифатини яхшилаш мақсадида салоҳиятли ҳамда истиқболли кадрлар захирасини шакллантириш, истеъдодли шахслар, айниқса, ёшларни давлат фуқаролик хизматига жалб қилиш бўйича янги трендлар ва ёндашувларни инобатга олиш муҳим аҳамият касб этади.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари — Отабек Ҳасанов, Туркий давлатлар ташкилоти Бош котибининг ўринбосари Сади Жафаров очиб берди.

Шундан сўнг, Туркий давлатлар ташкилотига аъзо давлатларнинг инсон ресурсларини бошқариш ва ривожлантириш бўйича раҳбарлари ўз тажрибалари юзасидан тақдимот қилишди. «Замонавий давлат бошқаруви шароитида раҳбар кадрларнинг салоҳиятини оширишнинг долзарб масалалари» мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. Давлат хизмати соҳасида олиб борилаётган халқаро ва минтақавий тадқиқотларнинг натижалари таҳлил қилинди. Шунингдек, учрашув давомида икки томонлама музокалар ҳам ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Озарбойжон Республикаси Давлат имтиҳон маркази ҳамда Давлат хизмати соҳасидаги Остона минтақавий хаби билан ўзаро ҳамкорлик тўғрисида Меморандум имзолади.

Давлат хизмати бўйича Остона ҳаби Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги ва БМТ Тараққиёт Дастурининг Қозоғистондаги ваколатхонаси ташаббуси билан 2013 йил 15 мартда ташкил топган. Давлат хизмати бўйича Остона хаби ҳамкор давлатларда давлат хизмати самарадорлигини ошириш ва уларни самарали ислоҳ қилиш юзасидан фикр алмашиш учун майдон сифатида хизмат қилади.
Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги раҳбарияти Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат хизмати ва маҳаллий ҳокимият ишлари бўйича агентлиги директори Кудайберген Базарбаев, Туркия Республикаси Президент ҳузуридаги Инсон ресурслари офиси раҳбари Салим Атай, Қозоғистон Республикаси Давлат хизмати ишлари бўйича агентлиги раисининг ўринбосари Азамат Жолманов билан музокаралар олиб борди.

Йиғилиш давомида кадрлар сиёсати ва давлат хизматидаги замонавий трендлар, янги ғоялар ва ёндашувлар муҳокама қилинди. Раҳбар кадрлар захирасини шакллантириш ва у билан самарали ишлаш бўйича илғор тажрибалар тақдимоти ташкил этилди. Шунингдек, истеъдодли шахслар, хусусан, ёшларни давлат хизматига кенг жалб қилиш бўйича ўзаро тажриба алмашилди.
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатларнинг инсон ресурсларини ривожлантиришга масъул идоралари ўртасида барқарор ҳамкорлик йўлга қўйилиши ҳам эълон қилинди.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
16:21 / 22.05.2025
«Яқин орада Шимолий Кипрнинг Туркий давлатлар ташкилотига аъзо бўлган кунларни ҳам кўрамиз» – Эрдўған
17:07 / 21.05.2025