Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи ўтказиладиган саналар эълон қилинди
Учинчи босқичда ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар (1-, 2-, 3-ўринлар) ғолиблар аниқланади.
Асосий фан олимпиадасининг вилоят босқичи жорий йилнинг 4-10 ноябр кунлари ўтказилади.
Асосий олимпиадаларнинг учинчи босқичида:
иккинчи босқичда 1-, 2-, 3-ўринларни эгаллаган ўқувчилар;
академик лицейлар ҳамда ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги мактаблар томонидан тавсия этилган 3 нафаргача ўқувчилар;
ўтган ўқув йилида асосий олимпиаданинг учинчи босқичида 1-ўринни эгаллаган ва ҳозирда мактаб, академик лицей ёки касб-ҳунар мактабларининг ўқувчилари ўтган ўқув йилида ғолибликни қўлга киритган фани бўйича иштирок этади.
Учинчи босқичда ҳар бир фан ва синф кесимида иштирокчилар орасидан баллар кетма-кетлигида 3 нафар (1-, 2-, 3-ўринлар) ғолиблар аниқланади.
Иштирокчиларнинг олимпиадалар бўлиб ўтадиган манзилга хавфсиз келиб-кетишини таъминлашга туман (шаҳар) ҳокимлари ва мактабгача ва мактаб таълими бўлими мудирлари шахсан масъул ҳисобланади.
Мазкур босқичда ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар:
1-ўрин учун — 1 млн 980 минг сўм;
2-ўрин учун — 1 млн 320 минг сўм;
3-ўрин учун — 990 минг сўм пул мукофоти билан тақдирланади.
Мавзуга оид
20:59 / 16.04.2025
Ҳар йили декабрда «Президент Олимпиадаси» ўтказилади
16:56 / 11.11.2024
Тошкентлик ўқитувчи олимпиадада муваффақиятли қатнашган ўқувчилари учун 1 миллиард сўм мукофот пули олди
19:21 / 13.09.2024
Ракетадаги кабутар, ўлик балиқ, маст чувалчанг – Шнобел мукофотлари топширилди
18:03 / 09.09.2024