Жаҳон | 00:21 / 24.10.2023
16648
2 дақиқада ўқилади

Исроил Ғазодаги қуруқлик операциясини бекор қилиш шартларини айтди

Агар гаровдагилар озод қилинса, қуруқликдаги операция бекор қилиниши мумкин.

Фото: AFP

Агар ҲАМАС барча гаровдагиларни озод қилса ва сўзсиз таслим бўлса, Исроил Ғазо секторидаги қуруқлик операциясидан воз кечишга тайёр. Бу ҳақда Исроил Мудофаа кучлари (ЦАХАЛ) матбуот котиби Жонатан Конрикус маълум қилди.

«Агар ҲАМАС тинч аҳоли ортида яширинган жойларидан чиқиб, ҳозирда гаровда ушлаб турилган 212 нафар инсонни қайтариб, сўзсиз таслим бўлса, уруш тугайди. Агар улар буни қилмаса, биз бориб, ўзимиз қилишимизга тўғри келади», деди подполковник Конрикус.

Шу билан бирга, Конрикус ЦАХАЛ учун қайси мақсад устуворроқ – гаровга олинганларни озод қилишми ёки ҲАМАС ҳаракатини йўқ қилишми деган саволга аниқ жавоб бера олмади.

Ғазо секторидаги ҳарбий операция жуда яқин вақт ичида бошланиши айтилмоқда. Исроил Мудофаа вазири Йоав Галлант сўзларига кўра, қуруқлик операцияси тахминан уч ой давом этиши мумкин. Охир-оқибат ҲАМАС йўқ қилиниши керак, деди у.

Мавзуга оид