Ўзбекистон | 18:55 / 25.10.2023
9602
4 дақиқада ўқилади

Ҳар кун соф ўзбек тилидан фойдалансак, шунинг ўзи катта байрам: Корзинка давлат тили кунини қандай ўтказди?

Фото: korzinkauz

Ўзбекистондаги энг йирик супермаркетлар тармоғи ҳисобланган Корзинка 21 октябр — Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кунда меҳмонлар ва ходимлари орасида ўзига хос савол-жавоблар ўтказди. Сўровномани ўзбек тилида кўпчилик учун қизиқарли контент тайёрлаб келувчи тарихшунос, санъатшунос блогер, тармоқларда “Сусамбил” саҳифа ва каналлари муаллифи сифатида таниқли Нодир Нишонов олиб борди.

Корзинка меҳмонлари ўзбек тилининг ҳаётдаги аҳамияти, юртимизга келишидан аввал ёки келганидан сўнг қунт билан ўрганаётган бошқа миллатлар вакилларининг муносабатидан кўнгиллари тоғдек кўтарилиши, Ўзбекистонда яшовчи бошқа халқларнинг ҳам мулоқот қилишга самимий, чин эътибор қаратиши уларга нисбатан ҳурматининг минг чандон ошиши ва Корзинка супермаркетларидаги маълумот тахтачалари, нархномаларнинг ҳам давлат тилида экани ҳақида сўзлаган.

Байрам савол-жавоблари видеосида блогер “Корзинка” сўзининг ўзи ҳам ўзбек тили изоҳли луғатидан жой олгани ҳақида эслатиб ўтади. Компания номи бўйича юртдошларимиз томонидан тез-тез саволлар берилади, уларга тармоқ расмий саҳифаларида жавоблар ҳамда бизнес, маркетинг бўйича турли тадбирларда ҳам раҳбарият вакиллари томонидан тўлиқ изоҳ тақдим этиб келинишини алоҳида таъкидлаш жоиз — ўзбек тили луғат бойлиги икки: ички (шевалар, сўз ясаш орқали) ва ташқи (хорижий тиллардан сўз олиш, ўзлаштириш) асосида бойийди.

“Корзинка” сўзи ҳам ўтган аср ўрталаридан маҳаллий аҳоли тилида ўрнашганлиги сабабли у ўзбек тилининг изоҳли луғатига киритилган. Сўнгги ўн йилликда бу сўздан кўпинча “супермаркет” сўзининг маънодоши сифатида ҳам фойдаланиб келинаётгани Корзинка супермаркетлар тармоғига ўзига хос ғурур беради ва ўзбек тилида фаол мулоқот олиб бориши учун масъулият ҳам юклайди.

Компания ребрендингидан аввал ва кейин, ўзбек тилига бўлган эътибор каррасига ошди:

● аввалги ҳисоблаш тизимида маҳсулотларнинг номи рус тилида чиқарилган бўлса, босқичма-босқич равишда у ўзбек тилига алмаштирилди — таржимонлар гуруҳи томонидан 20 000 дан зиёд товарлар номи, тоифалари, хусусиятлари ўзбек тилига ўгирилди,

● супермаркетлардаги кўрсаткичлар, маълумот тахталари, кўчаларда Корзинка билан боғлиқ реклама ва коммуникация эълонлари асосан ўзбек тилида ёзила бошлади,

● Asaxiy.uz нашриёти билан ҳамкорликда ўзбек тилига таржима қилинган китоблар супермаркетнинг ўқув учун зарур товарлар бўлимидан жой олиб келяпти,

● Корзинка иловаси, компаниянинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифаларида (қуйида иловани юклаб олиш, барча расмий ва ишончли саҳифаларга ҳаволалар рўйхати ҳам келтириб ўтилган) ҳам ўзбек тилида юритилади, ушбу платформаларда ўзбек тилида таклифлар ёзиш, изоҳлар қолдириш, саволлар юбориш ва тезда жавоблар олиш мумкин.

Компания фақатгина шу билан чекланмоқчи эмас, балки ўзбек тилини кенгроқ ёйишда одатдагидан фаол ташаббусларни тақдим этишда давом этади. Ваҳоланки, тил байрами бу бир кунлик рамзий сана эмас, балки ҳар кун унга эътиборни кучайтиришимиз зарурлигини эслатиб турадиган марра ҳисобланади.

Корзинка сизни дунё бўйича 50 миллиондан зиёд аҳоли сўзлашувчи тил — ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун, байрам билан яна бир бор қутлайди ва юртимизда тил ривожига жўшқин ҳисса қўшишни тўхтатмайди.

Қўлингизда бонусларингиз назорати, банк карталарингиз ва Корзинкадан сўнгги хабарлар – барчаси бир иловада! Супермаркетлар тармоғига оид сўнгги янгиликлар, акция ва ютуқли ўйинлар ҳақида унинг расмий саҳифалари орқали хабардор бўлиб боришингиз мумкин.

Иловани бу ердан юклаб олинг – krzn.uz/app

Facebook: fb.com/korzinkauz

Instagram: @korzinkauz

Ўзбек тилидаги Телеграм-канал: t.me/korzinkauzb

Рус тилидаги Телеграм-канал: t.me/korzinkauz

Реклама

Мавзуга оид