Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сайловчиларнинг камида 7 фоиз овозини олган партия депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланади
Агар ҳеч қайси партия камида етти фоиз овозни тўпламаган бўлса, сайлов ўтмаган, деб топилиши назарда тутиляпти.
Қонунчилик палатасидаги Экологик партия фракциясининг йиғилишида “Айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишга кўриб чиқилди.
Лойиҳа Қонунчилик палатасига сайловни аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал шаклда ўтказишни назарда тутади.
Конституциявий қонун лойиҳасида бир қатор янгиликлар жорий этилмоқда. Ягона сайлов округи бўйича овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг камида 7 фоиз овозини олган партия белгиланган тартибда депутатлик ўринларига эга бўлиши белгиланмоқда. Агар ҳеч қайси партия камида етти фоиз овозни тўпламаган бўлса, сайлов ўтмаган, деб топилиши назарда тутиляпти.
Аввалроқ “Айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси билан 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар томонидан қонунчилик таклифларини илгари суриш ва Қонунчилик палатасига киритиш имконияти тақдим этилиши тўғрисида хабар берилганди.
Мавзуга оид
01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди
13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди
21:57 / 07.02.2025
Украинада сайловлар ўтказилиши мумкинми?
16:35 / 04.02.2025