Жаҳон | 13:10 / 25.10.2023
6426
2 дақиқада ўқилади

Шимолий денгизда икки юк кемаси тўқнашиб кетди

Ҳелголанд немис ороли яқинида иккита юк кемаси тўқнашиб кетди. Бедарак йўқолганлар рўйхатида бўлган тўрт кишини қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Фото: LETA

24 октябр, сешанба куни эрталаб Шимолий денгизда иккита юк кемаси тўқнашиб кетиши оқибатида тўрт киши бедарак йўқолган. Денгиз фавқулодда вазиятлар департаменти (Havariekommando) маълумотларига кўра, битта кема чўкиб кетган. Ҳозирда ҳалокатга учраган кемадаги қурбонларни қидириш ишлари олиб борилмоқда.

Кема ҳалокати ҳақида нима маълум 

«Полесе» ва «Верити» юк кемалари ўртасидаги тўқнашув сешанба куни эрталаб соат 5:00 ларда Ҳелголанд оролидан тахминан 22 км жануби-ғарбда ва Лангеог оролидан 31 км шимоли-шарқда жойлашган немис бухтасида содир бўлган. Тахминларга кўра, Британия байроғи остида сузиб келаётган «Верити» кемаси тўқнашув туфайли чўкиб кетган. Икки киши сувдан қутқарилиб, шифохонага етказилган. Бортида 22 киши бўлган Багам ороллари байроғи остидаги «Полесе» кемаси сув юзасида қолган. 

Қидирувда Германия Денгиз қидирув ва қутқарув хизмати (DGzRS)нинг олтита қутқарув кемаси, лоцманлик қайиғи, авария кемаси, сув полицияси қайиғи, Германия ҳарбий-денгиз кучлари вертолёти ва Havariekommando самолёти иштирок этмоқда. Ҳалокат пайтида денгизнинг худди шу ҳудудида бўлган круиз кемаси ҳам қидирувда иштирок этяпти. Ноқулай об-ҳаво шароитига қарамай қидирув ишлари давом этмоқда. Қутқарувчиларнинг маълумотига кўра, сув ҳарорати 12 даража атрофида. 

 

Мавзуга оид