Хоразмда боғча болаларининг бошига урган тарбиячи ишдан олинди
Хусусий боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди. Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси унинг ишдан бўшатилганини билдирди.
Ижтимоий тармоқларда Хоразм вилояти Хонқа туманидаги хусусий боғчаларнинг бирида тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.
Видеода хонага кирган тарбиячи болаларнинг бошига уриб, уларни ўрнига ётқизаётгани акс этган.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди. Қайд этилишича, воқеа нодавлат таълим муассасасида содир бўлган.
Тарбиячи тарбияланувчиларга қўпол муносабатда бўлгани ва ички меҳнат тартиб-қоидаларини қўпол равишда бузгани учун у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилингани айтилади.
Мавзуга оид
18:40 / 18.09.2024
Урганч давлат университети томонидан ўтказилган тендерда қонунбузилиши аниқланди
11:40 / 10.09.2024
Хоразмда 4 туп дарахт кесган шахс жарима ва зарар учун 27,8 млн сўм тўлайди
10:43 / 05.09.2024
Латвия Хоразмда математика ва IT йўналишида мактаб очади
18:31 / 19.08.2024