Жаҳон | 20:08 / 26.10.2023
18249
2 дақиқада ўқилади

Фото: Исроил зарбаларидан кейин Ғазонинг сунъий йўлдошдан кўриниши

Исроил армияси уч ҳафтадан буён Ғазо секторини ўққа тутмоқда. 

ҲАМАС ҳаракати аъзоларининг 7 октябр кунги ҳужумига жавобан Исроил мудофаа армияси Ғазо сектори бўйлаб ҳаво зарбаларини давом эттирмоқда. ЦАҲАЛ расмийлари зарбалар нишони ҲАМАСга алоқадор объектлар бўлаётганини таъкидлаб келмоқда. Хусусан, Исроил армияси берган хабарга кўра, 26 октябрга ўтар кечаси сектор ҳудудидаги 250 дан ортиқ нишонга зарба берилган. ҲАМАС назорати остидаги Ғазо сектори маъмурияти авиазарбалар оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6500 дан ортиқ эканини маълум қилган. Бу маълумотларни мустақил манбалардан текшириш ҳозирча имконсиз. Исроил томони ҲАМАС тинч аҳолидан «жонли қалқон» сифатида фойдаланаётгани ва одамлар Ғазо секторининг жанубий қисмига эвакуация бўлишига тўсқинлик қилаётганини даъво қилмоқда. Maxar Technologies компанияси сектор бўйлаб йўлланган зарбалар оқибатлари кўламини акс эттирувчи сунъий йўлдош тасвирларини тақдим этди.

Бейт-Ханун

Бейт-Ханун — Ғазо сектори шимоли-шарқидаги, 30 минг киши яшайдиган шаҳар. Юқоридаги тасвир 2023 йил 1 майда, пастдагиси — 2023 йил 21 октябрда олинган.
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA
Юқоридаги тасвир 2023 йил 10 октябрда, пастдагиси — 2023 йил 21 октябрда олинган
Maxar Technologies/Handout via REUTERS

Ал-Ататра

Ал-Ататра — Бейт-Лахиянинг чекка ҳудуди — Ғазо сектори шимоли-ғарбида жойлашган. Юқоридаги фото 2023 йил 10 майда, пастдагиси — 2023 йил 21 октябрда олинган.
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA

Ал-Карама

CNN’нинг ёзишича, тасвирларда Ғазо сектори шимолидаги Ал-Шати қочқинлар лагери ҳудуди акс этган. Юқоридаги фото 2023 йил 10 майда, пастдагиси — 2023 йил 21 октябрда олинган.
Maxar Technologies / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид